Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / فصل فى الحروف (من مقدمة الادب للزمخشرى) [Фасл фи ал-ҳуруф (= мин муқаддимат ал-адаб ли-з-Замахшарий)]

فصل فى الحروف (من مقدمة الادب للزمخشرى) [Фасл фи ал-ҳуруф (= мин муқаддимат ал-адаб ли-з-Замахшарий)]

№ inv. MR 146/IV

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 62а).

Асар боши (в. 62а) :

فصل في الحروف التي تجر الاسماء فقط  و هي سبعة عشر حرفا مررت بزيد بالله لا فعلن و الله لا ضربن …

Асар сўнги (в. 63б) :

… القسم الرابع فى تعريف الا سماء …

Настаълиқ. 2 варақ. (в. 62а-63б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 130´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб, намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …