Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 13)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

فرايض (Фароиз)

№ inv. MR 220/III Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асарда фароиз илмининг аҳамияти ва унинг ўта муҳимлигига оид Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифлари, мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиб ва даражалари баён қилинган. Саҳобалар даврида бу масалаларга қандай эътибор берилганлиги ҳам келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 240а). …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 197 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 22-30 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 36 (“Ёсин”) сура билан бошланиб, 109 (“Кафирун”) суранинг 4-ояти билан тугаган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а) : يس والقران الحكيم …

Батафсил

رسالة الارواح (Рисолат ал-арвоҳ)

№ inv. MR 210/II Муаллиф. Муаллифи – номаълум. Ақоид. Қуръони каримда келтирилган оятлардаги қабр азоби фаришталари Мункар ва Накир саволларига жавоблар ҳамда инсоннинг ҳаётлик пайтида қилган ибодати, яхши сўзи ва амаллари азоб фаришталаридан тўсиқ бўлиши ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 2б). Асар боши (в. 2б) : فصل فى …

Батафсил

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 232/II Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Батафсил

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 219 Муаллиф. Муаллифи номаълум. Қисса. Асарда тарихий ҳақиқат бадиий акс эттирган бўлиб, ундаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Қиссада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг ёшлик вақтларида Имом Ҳасаннинг аввал заҳарланиб ўлдирилиши ва ундан кейин Имом Ҳусайннинг Карбалода шаҳид этилиши воқеалари башорати баён этилган. Шунингдек, …

Батафсил

أدعية (Адъийя)

№ inv. MR 149/VI Муаллиф. Маллифи номаълум. Дуо. Асар дуолар мажмуаси бўлиб, унда инсонлар бемор бўлган пайтида ўқиладиган турли дуолар, дам солиш йўллари, никоҳ ўқиш одоблари, тумор ёзиш усули ва вабо касалига чалинганда даво қилиш усулларини бартараф этиш йўллари баён этилган. Шунингдек, ҳошияда ҳадислар ва байтлар ҳам битилган. Нусха тўлиқ …

Батафсил

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 161 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 12-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 11 (“Ҳуд”) суранинг 6-оятидан бошланиб, 12 (“Юсуф”) суранинг 52-ояти билан тугаган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 1б) : وما من دابة فى الارض الا على …

Батафсил

حكاية (Ҳикоя)

№ inv. MR 193 Муаллиф номаълум. Ҳикоя. Асар бир неча ҳикоялардан иборат бўлиб, унда Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва халифа ҳамда шайхларнинг давридаги олимларнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар келтирилган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 1а) : … زيرا كه جندان مال كرد اورده از هلال و هرام كه حساب ازوبران شادى مكنى …

Батафсил

وصيت نامه (Васиятнома)

№ inv. MR 105/II Муаллиф номаълум. Дуо.Муаллиф томонидан 1288/1871 йилда Саййид Имроннинг ҳаж сафарида содир бўлган воқеалар, Сайид Имроннинг аввал Мадинада Пайғамбар (с.а.в.)нинг равзаи муборакларини зиёрати вақтида у оли зотнинг васиятларини эшитганлари, кейин ҳаж қилиш мақсадида Маккага сафар қилганликлари ҳикоя қилинган. Рисолада васиятноманинг хислатлари ва фазилатлари битилган. Шунингдек, васиятнома бир …

Батафсил

مخمس و غزل لر (Мухаммас ва ғазаллар)

№ inv. MR 133/III Муаллиф номаълум. шеърият. Туркий шоирлар бўлмиш: Хиромий, Соиб, Жомий, Навоий, Бедил, Биби Зайнаб, Хўжа Исмат Бухорий, Адо, Фано, Султон Ҳусайн Мирзо  ва бошқаларнинг ғазалларидан парчалар ва мухаммаслар келтирилган. Нусха тўлиқ. Асар боши (в. 274б) : مخمس لر سرم اسا شدم لذنی کس مستانه جدا / خعدوش کشم …

Батафсил