Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسائل (Масоил)

مسائل (Масоил)

№ inv. MR 628/I

Муаллифи. Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда таҳоратда масҳ тортиш, намоз ўқиш тартиби ва шартлари, талоқ масалалари далиллар билан келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… پلید است باک نست می باید که مصلی را جای و جامه پاک باشد و عورت تا نرا بزیارت قبور …

Асар сўнги (в. 55б) :

… و دیکری … مزاق و …. میکند کافر شود و الله اعلم بالصوب

Колофон (в. 55б) :

تمت تمت تمت تمت

Настаълиқ. 55 варақ. (в. 1а-55б) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: ҳар хил ўлчамда ; варақ ўлчами : матн ўлчами : 160´80 mm. ; 255´150mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши ва муқоваси мавжуд эмас. Айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

فى بيان العقايد على مذهب اهل السنه والجماعة (Фи баёни ал-ақоид ала мазҳаби аҳли сунна вал жамоат)

№ inv. MR 460/VII Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …