№ inv. MR 315
Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.).
Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Бугунги кунда кўплаб тилларга таржима қилинган девонлардан бири ҳисобланади.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الا یا ایها الساقی آدر کاسا و ناولها کهه عشق آسان نود ولی افتاد مشکلها
ببی نافه کاخر صبا زان طره بگشاید ز تاب جعد مشکینش چه خون افتاد در دلها
Асар сўнги (в. 116б) :
برد حافظ دراين معني ميزن دم سخته كوتاه گوناه و الله اعلم
Библиография : Кина, № 1425-1477 ; А.Навоий, № 233-240 ; СВР II, № 1086-1093.
Настаълиқ. 116 варақ. (в. 1б-116б) ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қора сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´110 mm. ; варақ ўлчами : 256´150 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : амали Мулло Одина саҳҳоф.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, лола ва турундж. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқова, асар таякисидан ажралган, яхши сақланган.