№ inv. MR 593
Муаллифи. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.).
Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
… او رسد با هزار فتنه ريو تو ايمن كن زچنکل آن دیو…
Асар сўнги (в. 340б) :
…با كواهى جماعت بسیار بدهد آن كواهى كوش بدار…
Библиография : СВР II, № 1577-1582 ; Кина № 4052 ; Нукус, № 115 ; ККСП № 511-642.
Настаълиқ. 340 варақ. (в. 1а-340б) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн остига қизил сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´75 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши, охири ва орқа муқоваси йўқ. Варақларини четлари намдан зарарланган ва мағорлаган.