№ inv. MR 392/V
Муаллифи. Муаллифи номаълум.
Ахлоқ. Асарда Мусо алайҳиссаломга ваҳий келиши, Аллоҳ таолони амрлари, аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссаломнинг гаплашгани, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолодан Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини нима сабабдан дўст тутгани ҳақида сўрагани, Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини таҳорат билан юрган, номозни вақтида ўқигани, рамозонда рўза тутгани, закот бергани, ҳаж қилгани, жума номозини ўқигани, ғусул қилган каби ўнта фазилати борлиги учун дўст тутгани каби қиссалар ўрин олган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 49а).
Асар боши (в. 49а):
الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على خير خلقه محمد و آله و اصحابه اجمعين …
Асар сўнги (в. 58а) :
… موسى مناجت قيليب ايتلار اى خدايا جمله بنده لارينكا توفيق بركاى سن
Колофон (в. 58а) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب و الله اعلم بالصواب
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 49а-58а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; Муса ва ҳазрати Муса калималари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´145mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати: муқоваларнинг читларини қурт еган. Варақлари намдан зарарланган.