Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Яна бир стипендиат Марказга келди

Яна бир стипендиат Марказга келди

“Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия” дастури доирасида Индонезиядан навбатдаги тадқиқотчи – Матарам Давлат ислом университети доктори Лалу Муҳаммад Фазлурраҳмон Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига илмий амалиёт ўташ учун ташриф буюрди.

Дастлаб стипендиaт Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида бўлиб, ўз илмий изланишлари, тадқиқот режаси, шунингдек, белгиланган мавзу доирасида амалга оширишни кўзда тутаётган асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди.

Марказ директори меҳмонни бу ерда илмий-тадқиқот йўналишида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, хорижий ва маҳаллий тадқиқотчилар учун яратилган илмий муҳит ва имкониятлар билан таништирди.

Белгиланган дастурга мувофиқ, Лалу Муҳаммад Фазлурраҳмон илмий амалиёт давомида Марказ фондида сақланаётган нодир қўлёзма манбалар ва кутубхона имкониятларидан кенг фойдаланади. Шунингдек, меҳмон Ўзбекистондаги турдош муассасаларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишишни режалаштирган.

Мазкур амалиёт хорижий олимлар билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, нодир қўлёзма манбаларни чуқур ўрганиш, тажриба алмашиш, Ўзбекистон билан Индонезия ўртасидаги илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Имом Бухорий мероси – индонез олимларининг янги тадқиқотлари негизи

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида Марказда амалиёт ўтаётган индонезиялик тадқиқотчилар – Жакарта Қуръон …