Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 388

Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Нозиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифун, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, Лайл, Зуҳо, Тин ва Алақ сураларини ўз ичига олган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… وَاضْرِبْ لَهُمْ مَثَلا أَصْحَابَ الْقَرْيَةِ إِذْ جَاءَهَا الْمُرْسَلُونَ …

Асар сўнги (в. 107б) :

… كَلاَّ لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ لَنَسْفَعاً بِالنَّاصِيَةِ ناصِيَةٍ كاذِبَةٍ خاطِئَةٍ …

Библиография : СВР VIII, № 5841.

Настаълиқ. 107 варақ. (в. 1а-107б) ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 240´80 mm. ; варақ ўлчами : 203´130mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : Муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг бош ва охирги варақлари йўқ, намдан зарарланиб, ёпишиб, чирий бошлаган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

جامع الاسرار (Жомеъул асрор)

№ inv. MR 277 Муаллифи. Абулфазл Сулаймон. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига оид бўлиб, Абдуллахон 2 нинг …