Home / АЛЛОМАЛАР (page 32)

АЛЛОМАЛАР

Абу Ҳафс Насафийнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси

“Насафий алломаларлар ҳаёти ва илмий меросини тўлиқ ўрганиб, жойларда кенг тарғиб этишимиз лозим бўлади. Ёшларимизга биз қандай улуғ боболаримиз ўтганлигини етказиб берсак, уларнинг маънавий бойлиги ошади. Шунингдек, улуғ олим ва мутафаккир боболаримиз маънавий меросини халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгига синдирсак, уларга муносиб бўлиб ва улардан ўрнак олиб яшашига жуда катта ижобий …

Батафсил

Абу Лайс Самарқандийнинг ҳаёти ва “Баҳрул улум” асарининг аҳамияти

Самарқандлик машҳур алломанинг исми Наср ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Хаттоб Самарқандий Тусий Балхий бўлиб, бошқа бир хабарда Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад (ёки Муҳаммад) ибн Иброҳим Самарқандий бўлиб ҳам келган[1]. У кишининг лақаби Ал-Фақиҳ бўлиб, мана шу лақаби билан машҳурдир. Абу Лайс Самарқандийнинг бундай лақабланиши унинг фиқҳ илмида улуғ мартабага …

Батафсил

Қорахонийлар даврида фиқҳнинг ривожи

Мовароуннаҳрда илм-фан араблар кириб келганидан то XIII аср мўғуллар истилосигача бўлган беш асрлик даврда юксак даражада ривожланди ва дунё маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшди. IX асрга келиб Ўрта Осиё араб халифалигидан мустақилликка эришди ва бу ерда Сомонийлар (819-1005), Қорахонийлар (999-1211), Хоразмшоҳлар (995-1194), Ғазнавийлар, Салжуқийлар каби мустақил давлатлар вужудга келди. Бу …

Батафсил

Жадид мутафаккири Саидаҳмад Сиддиқий – Ажзий фаолиятини ёритувчи манбалар

Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг йирик вакилларидан бири Саидаҳмад Ҳасанхўжа ўғли Сиддиқий — Ажзий 1864 йилда Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Ҳалвойи қишлоғида ҳунарманд оиласида таваллуд топди. Унинг аждодлари асли туркистонлик хўжалардан бўлиб, ХV асрнинг ўрталарида ҳукмронлик қилган Абу Саид Мирзо даврида Самарқандга кўчиб келган эди. Бўлажак мутафаккирнинг ёшлигида отаси Ҳасанхўжанинг вафотидан сўнг …

Батафсил

Жадид мутаффаккирлари фаолияти тарихидан Сўфизода (1880-1937)

Муҳаммадшариф Сўфизода 1880-йилда Чуст шаҳрида ҳунарманд оиласида туғилди. Унинг отаси масжидда сўфилик қилган ва пичоқчи-ҳунарманд бўлган. Онаси Зайнаб хола ўғлининг илм-маърифатли бўлишига қаттиқ ҳаракат қилади ва уни дастлаб маҳалладаги анча ўқимишли ҳисобланган Манзура отинга топширади, кейин Муҳаммадшариф ўқишни маҳалла мактабида давом эттиради. Муҳаммадшариф 1890-йилларнинг ўрталаридан Қўқон мадрасаларининг бирида ўқий бошлайди. …

Батафсил

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (2-қисм)

Олимлар билан илмий мунозаралари: Абдулҳай Лакнавий замондош уламолар билан дўстона яқин муносабатда бўлганлар. Бир қанча уламолар билан илмий баҳслар бўлиб ўтган бўлса ҳам, бу тортишувларнинг барчаси илм устига қурилган мунозаралар бўлиб, асло бир-бирларига нисбатан адоватга сабаб бўлмаган. Бунга қуйидаги мисол яққол далилдир. Ўша даврнинг машҳур муҳаддис олимлардан Шайх Муҳаммад Башириддин …

Батафсил

Жадид мутаффаккирлари фаолиятидан. Абдурауф Фитрат (1886 – 1938)

Абдурауф Фитрат 1886-йилда Бухоройи шарифда туғилди. Унинг отаси Абдураҳимбой анча зиёли савдогар бойлардан бўлиб, умри узоқ сафарларда ўтган. Фарзандлар тарбияси билан асосан маърифатли онаси Мустафбиби шуғулланган. Абдурауф дастлаб эски усулдаги маҳалла мактабида, кейин машҳур «Мир Араб» мадрасасида ўқийди. У мадрасада араб ва форс тилларини, шарқ фалсафасини чуқур ўрганиш билан бирга, …

Батафсил

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (1-қисм)

Абдулҳай ибн Абдулҳалим ибн Амийнуллоҳ ибн Муҳаммад Акбар Сиҳалавий Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264-йилда Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрида илм ва тақво билан танилган оилада дунёга келган. Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрига нисбатан Лакнавий нисбалари бўлса, Лакна шаҳридаги Сиҳала қишлоғига нисбатан Сиҳалавий нисбаларини олган. Насаблари машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга етиб борганлиги боис ансорий нисбаси …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин) 3-қисм

Хожа Ориф Ревгарий хазратлари юз йил умр кўрганлар. Алишер Навоийнинг “Насойимул муҳаббат” асарида бу зот ҳақларида маълумотлар келтирилган. Ҳазрат айтадиларки, Одоб одамлар зийнатидур! Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Хожа Орифнинг “Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункир киши дўзаҳий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир”, деган сўзлари қайд этилган. Ҳазрат чин дилдан қилинган тавбага алоҳида тўхталиб, “Агар киши йўл қўйган …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин) 2-қисм

Хожа Ориф Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. Ҳижрий 622 (милодий 1225) йил қаламга олинган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, устози Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ манқабалар ҳам ўрин олган. “Рисолаи Сиғноқий” асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дуғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қатиқ олиб келишни буюради. Хожа Дуғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг …

Батафсил