Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (722-792ҳ./1322-1390м.) раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг энг машҳур алломаларидан бири, Самарқандда илмий фаолият олиб борган улуғ олим ҳисобланади. Тафтазоний тахаллуси билан машҳур бўлган улкан аллома наҳв, сарф, мантиқ, риторика, калом, фиқҳ, тафсир ва бошқа илм соҳалари бўйича замонининг пешқадами эди. Юқорида қайд қилинган фан соҳаларига тааллуқли бўлган …
БатафсилБуюк каломшунос насафий олим
“Насафий алломаларлар ҳаёти ва илмий меросини тўлиқ ўрганиб, жойларда кенг тарғиб этишимиз лозим бўлади. Ёшларимизга биз қандай улуғ боболаримиз ўтганлигини етказиб берсак, уларнинг маънавий бойлиги ошади. Шунингдек, улуғ олим ва мутафаккир боболаримиз маънавий меросини халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгига синдирсак, уларга муносиб бўлиб ва улардан ўрнак олиб яшашига жуда катта ижобий …
БатафсилАбу Лайс Самарқандийнинг тафсир илмига қўшган ҳиссаси
Абу Лайс куняси билан машҳур бўлган Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий 298/911 йилда Самарқандда зиёли оилада таваллуд топган. У фақиҳ, муфассир, муҳаддис, ҳофиз, сўфи бўлиб, Ас-Самарқандий “Имому-л-ҳуда”, “Фақих” номлари ва “Абуллайс” куняси билан машҳур бўлган. Ас-Самарқандий ҳаёти давомида тафсир, фиқх, усул (дин асослари), ақидага оид кўплаб асарлар яратган. Абуллайс …
БатафсилАБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (118/736 — 181/797) 2-қисм
Ибн Муборакнинг шогирдлари шу даражада кўпки, уларнинг ҳисобига етиб бўлмайди, чунки ундан жуда кўп одамлар ҳадис ривоят қилганлар. Унинг шогирдлари жумласига нафақат унинг тенгқурлари ёки замондошлари, ҳатто Суфён ас-Саврий ва бошқа буюк алломалар каби ўзи илм ўрганган устозларини ҳам айтиш мумкин. Бу хусусда машҳур тарихчи Шамсиддин аз-Заҳабий шундай деган: Унинг …
БатафсилНажмиддин Умар Насафийнинг ҳаёти ва илмий мероси
Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон Насафий Самарқандий 1068 йили Насафда таваллуд топди. Абу Ҳафс Умар Насафий Қуръон, ҳадис, ақида ва фиқҳ каби билимларни мукаммал билган ва мазкур соҳаларга оид кўплаб илмий мерос қолдирган. Мовароуннаҳрдаги Самарқанд, Бухоро, Насаф, шунингдек Бағдод, …
БатафсилАбу Мансур Мотуридия йўналиши
Сунний эътиқоднинг бир йўналиши бу мотуридия-ҳанафия таълимоти бўлиб, унинг асосчиси ватандошимиз, калом ва ақида илмининг улуғ олими Имом Абу Мансур Мотуридийдир. Буюк аллома Имом Абу Мансур Мотуридий ҳазратларига Ислом уммати ҳақли равишда Аҳли сунна вал жамоа ақидасини тузувчи деган лақабни берган. Шунингдек, мусулмон дунёси олимлари ичида “Имомул-ҳудо” (Ҳидоят йўли имоми) …
БатафсилАБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (118/736 — 181/797)
Ислом маданияти ва тамаддуни тарихида унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшган кўплаб алломалар ўтган бўлиб, уларнинг энг улуғларидан бири буюк имом мақомига эришган аллома Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазийдир. Бу мўътабар зот ғоят кенг мушоҳадали илм соҳиби бўлиш билан бирга, ҳаётбахш амалий фаолияти билан ҳам шуҳрат қозонган. У кишининг ҳаёт йўллари барча …
БатафсилАбу Жаъфар Таҳовийнинг ҳаёти ва илмий мероси
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (пайғамбарлик ёки Қуръон илми) беради. Кимга (мазкур) ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар”[1]. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо “Ушбу оятдаги ҳикматдан мурод, ҳалол ва ҳаром илмини билишликдир”, деганлар.
БатафсилБурҳониддин Маҳмуд Ал-Бухорий ҳаёти ва илмий мероси
Бурҳониддин Маҳмуд Ал-Бухорий маънавий мероси ҳақида кўплаб манбаларда хабар берилсада, унинг ҳаёти ва ўрта асрларда фиқҳ илмининг ривожига салмоқли хисса қўшган Оли Моза номи билан машҳур бўлган оиласи ҳақида кам ўрганилган. Бурҳониддин Маҳмуд Ал-Бухорий 551/1156-йил Марғилон шаҳрида туғилган. Лекин ўзининг илмий фаолиятини Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида яшаб давом эттирган.
БатафсилАбу-л-Муин Насафийнинг шахси ва илмий мероси
Юртимиз мустақилликка эришгач, дунёга машҳур бўлган кўплаб буюк алломаларимиз тарихи ва уларнинг илмий-маънавий меросларини ўрганишимизга катта имкониятлар пайдо бўлди. Барча алломаларимиз тарихини ўрганиш қаторида Абу-л-Муин Насафийнинг шахси ва илмий меросига ҳам алоҳида қизиқишлар пайдо бўлди. Абу-л-Муин Насафийнинг тўлиқ исми Абу-л-Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад ибн …
Батафсил