Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия фан ва менежмент университети Президенти профессор Моҳд Шукри Аб Язид бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Малайзия фан ва менежмент университети 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда жаҳон рейтингида 551 ўринни, Осиё давлатлари рейтингида эса 139 поғонани эгаллаб турибди. Жами 11 та факультетда 100 дан …
БатафсилМАРКАЗ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ ЮКСАЛИБ БОРМОҚДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Муҳаммадиев Отабек Бозорович ҳамда Амонов Меҳрожиддин Ўзбекович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларни муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …
БатафсилТуркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университетида Ўзбекистон боғи барпо этилмоқда
Туркия сафари давомида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Анқара Йилдирим Боязид университетига ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида делегация вакиллари университет ректори профессор Ибраҳим Айдинли билан учрашдилар. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Анқара Йилдирим …
Батафсил“Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуидаги онлайн семинарлар давом этмоқда
Жорий йилнинг 2 ноябр куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, …
БатафсилАнқара шаҳридаги Туркия Миллий кутубхонаси маъмурияти билан учрашув
Айни кунларда Туркияда амалий сафарда бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация Анқарадаги Туркия Миллий кутубхонасига ташриф буюрди. Ташриф аввалида томонлар кутубхона ва марказлар фаолияти билан танишдилар. Миллий кутубхонадаги китоблар ва қўлёзмалар ҳақида маълумотлар олинди. Унга кўра ҳозирда кутубхонанинг қўлёзмалар …
БатафсилЭЪТИРОФ
▪️ МЕҲМЕТ ГЎРМЕЗ – Ислом тафаккури институти директори, профессор: – Мовароуннаҳр ислом тамаддунининг бешиги ҳисобланади. Тарихда ислом маданияти дунёнинг турли минтақаларида кузатилган бўлса-да, бироқ ҳеч қайси юртда у Мовароуннаҳрда бўлгани каби гуллаб-яшнамаган. Жумладан, Бағдод, Андалус, Шом каби диёрларда ислом маданияти муайян давр оралиғида ривожланган бўлса, Мовароуннаҳрда бу нарса ҳозирги кунга қадар кузатиб келинмоқда. …
БатафсилИмом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази яна бир нафар мустақил тадқиқотчисининг диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтмоқда
Айни дақиқаларда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази мустақил тадқиқотчиси Амонов Меҳрожиддин Ўзбекович “XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати” мавзусида Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилмоқда. Ҳимоя етук олимлар, соҳа мутахассислари ва …
БатафсилЭЪТИРОФ
▪️ СЕДАТ САҒИРКАЯ – Туркия Республикасининг “TRT AVAZ” телерадиоканали директори: – Ўзбекистон ислом цивилизацияси тарихидаги энг буюк маданий марказлардан бири ҳисобланади. Мен Ўзбекистондаги кўплаб муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганман. Жумладан, Мир Араб мадрасасига ҳам ташриф буюрганман. Дарҳақиқат, ислом маданиятининг тамал тоши Мовароуннаҳрда қўйилган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Муқаддас ислом динининг маънавий …
БатафсилДелегациямиз аъзолари Туркия миллат кутубхонасида бўлишди
Туркия сафарининг дастлабки куни якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Туркия миллат кутубхонасига ҳам ташриф буюриб, у ердаги нодир қўлёзмалар, қадимий ҳамда замонавий манбалар билан яқиндан танишдилар. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур кутубхонада Ўзбекистон бурчаги ҳам ташкил қилинган бўлиб, унда …
БатафсилИслом тафаккури институти Туркия сафарининг навбатдаги манзили бўлди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегация ташрифнинг биринчи кунида Ислом тафаккури институтига ҳам борди. Делегация аъзолари институт раҳбари профессор Меҳмет Гёрмез билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Мулоқот чоғида эришилган келишувлар ҳамда билдирилган амалий таклифлар асосида Туркиянинг Ислом тафаккури …
Батафсил