Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ал-Азҳар кутубхонасига адабиётлар тўплами тақдим этилди

Ал-Азҳар кутубхонасига адабиётлар тўплами тақдим этилди

Ўзбекистоннинг Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация 13 март куни ал-Азҳар мажмуаси кутубхонасида бўлди.

Мусулмон оламида муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган мазкур кутубхона бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида нашр қилинган барча фан соҳаларига оид нодир китобларни ўзида жамлаган йирик илмий-маърифий маскан ҳисобланади.

Ташриф давомида делегация аъзолари томонидан кутубхонага Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг илмий-изоҳли таржимаси тақдим қилинди. Юртимизда Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш учун яратиб берилган улкан имкониятлар натижасида дунё юзини кўрган ушбу тадқиқот кутубхона раҳбарияти ва ходимлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Нафақат мусулмон олами, балки дунёнинг йирик илмий-маърифий масканларидан бири сифатида эътироф этиладиган ал-Азҳар кутубхонасида Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр қилинган китобларнинг сақланиши Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни халқаро ҳамжамиятга кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …