Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 80)

ЯНГИЛИКЛАР

Маккада “Ўзбекистон… Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

Макка Савдо-саноат палатасининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган Инвестицион ва туристик кўргазмада ташкил этилган Ўзбекистон миллий павильонида “Ўзбекистон… Алломалар юрти: Имом Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Саудия Арабистони савдо вазири, ахборот вазири вазифасини бажарувчи Мажид ал-Қасабий ушбу тадбирнинг фахрий меҳмони бўлди. Тақдимот чоғида ушбу китобда …

Батафсил

“Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида “Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, Республика Ибн Сино фонди ходимлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбирни …

Батафсил

МАРКАЗ ҲAМКОРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

24 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган Aл-Бухорий университети раҳбарияти вакиллари, таъсисчи Нозимжон Мaмaтaхунов ҳамда университет ректори Музаффар Aҳмедов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов кутиб олиб, Марказ фаолияти, кутубхона ва музей билан таништирди. Ташриф давомида Марказ ва …

Батафсил

ЁЗМА МАНБАЛАР – БЕБАҲО БОЙЛИК

Мамлакатимизда қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштиришга устувор йўналишлардан бири сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлди. Қарорда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом …

Батафсил

МОВАРОУННАҲР ТАРИХИГА НАЗАР

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Бу галги семинарда Франция миллий тадқиқотлар маркази қошидаги Шарқ ва Ғарб археологияси ва филологияси қўшма …

Батафсил

ҚЎЛЁЗМА МАНБАЛАР ТАДҚИҚОТИДА ЯНГИ ДАВР БОШЛАНДИ ёхуд кўҳна маърифат ўчоғидаги ёруғ саҳифалар

Муқаддас заминимиз азалдан илм-маърифат ўчоғи бўлиб келган. Алломаларимиз қолдирган улкан илмий мероснинг маълум бир қисми, гарчи турли босқинлар даврида нобуд қилинган, олиб кетилган бўлса-да, ҳозирги кунгача етиб келганларининг саноғи ҳам кишини ҳайратга солади. Чорак асрки, мазкур ноёб хазинани асраш ва ўрганиш иштиёқида изланишлар олиб бораётган олим, филология фанлари доктори Афтондил …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн семинарларнинг навбатдагисига таклиф этамиз. Бу галги семинарда Франция миллий тадқиқотлар маркази ҳузуридаги Шарқ ва Ғарб археологияси ва филологияси қўшма тадқиқотлар бўлими …

Батафсил

НОДИР ҚЎЛЁЗМАЛАР ВАҚТ ОЛОВИДА ЁНМАЙДИ

Дунёда шундай бойликлар борки, уларнинг қийматини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмайди. Мамлакатимизни беҳисоб қазилма бойликлар, табиий захиралар билан сийлаган илоҳий ирода, беҳисоб илмий-маънавий хазинани ҳам халқимизга раво кўрган. Ушбу хазинани биринчи ва иккинчи Уйғониш даврларида яшаб, ижод қилган буюк аллома аждодларимиздан қолган қадимий, илм-фаннинг турли йўналишларида битилган нодир қўлёзма …

Батафсил

БОБУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон давлат университети ҳамкорлигида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Туркий халқлар илм-фани ва адабиётининг буюк намояндаси, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда Марказ илмий …

Батафсил

УЛУҒ АЛЛОМАЛАРИМИЗ МЕРОСИ ЖАҲОН УЧУН ҲИДОЯТ МАЁҒИДИР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, юртимиз тараққиётининг янги даврида буюк мутафаккирлар меросини асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ва халқимизга етказиш ишлари кенг жабҳада амалга оширилмоқда. Айниқса, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Муин Насафий ва Маҳмуд Замахшарий сингари табаррук зотларнинг асарлари нафақат минтақамиз, балки бутун мусулмон дунёси учун ҳидоят …

Батафсил