Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказга яна бир тадқиқотчи келди

Марказга яна бир тадқиқотчи келди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқарадаги (Туркия) Ислом тафаккури институти тадқиқотчиси, Инону университети докторанти Жума Турғут илмий изланишлар олиб бориш ва тажриба алмашиш учун келди.

Ташриф Марказ билан Ислом тафаккури институти ўртасида имзоланган меморандум асосида ўзаро ходимлар алмашуви дастури доирасида ташкил этилди.

Ёш тадқиқотчини Марказ директори Шовосил Зиёдов қабул қилиб, Ислом тафаккури институти билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Айни кунларда мазкур институтда ўтказилаётган “Иккинчи Мовароуннаҳр ёзги семинарлари” номли ўқув-амалий машғулотларида Марказнинг 4 нафар тадқиқотчиси иштирок этаётгани, яна шунча тадқиқотчи ўтган йил ўтказилган ёзги ўқув курсларида қатнашгани илмий ҳамкорликнинг жадал тусга кирганидан далолат эканини таъкидлади.

Туркиялик тадқиқотчи самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Марказдаги фаолияти олиб бораётган изланишлари самарадорлигини оширишда муҳим ўрин эгаллашини маълум қилди.

Жума Турғут Марказда бир неча ҳафта давомида фиқҳий масалаларга оид тадқиқотлар олиб боради.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …