Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 46)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ТАЛАЙ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Франциянинг илмий тадқиқотлар миллий маркази олималари ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди. Хорижлик мутахассисларга Марказ музейи, кутубхона фонди ва илмий фаолият олиб бориш учун яратилган шароитлар кўрсатилди.     Ўзбекистон ва Франция илмий-тадқиқот марказлари ҳамда маданий муассасалари ўртасида 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка …

Батафсил

Амонов Оксфордда семинар ўтказди

Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказида изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар томонидан тадқиқотлари мавзуси юзасидан ҳафтада икки марта семинар ташкил қилиш тартиби жорий этилган. Ушбуга кўра Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, айни пайтда Оксфордда тадқиқот олиб бораётган Барот Амонов “Саҳиҳул Бухорий”га ҳанафий мазҳаби асосида ёзилган шарҳлар таҳлили (“Умдатул Қорий” мисолида)” мавзусида …

Батафсил

МАРКАЗ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗДИ

2022 йил 29 апрел куни Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга доир Давлат дастурининг жорий йил I-чоракдаги ижросига бағишланган Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар …

Батафсил

ҚЎЛЁЗМАЛАР МОЗИЙДАН СЎЗЛАЙДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун айни кунларда Марказда тадқиқот олиб бораётган франциялик олимлар иштирокида қадимий қўлёзма нусхалари ва уларнинг хусусиятларига бағишланган илмий семинар ташкил этилди. Семинарда Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори Мари Эфтимию “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Қуръон қўлёзмалари фонди тарихига …

Батафсил

ЖЕНЕВАЛИК МЕҲМОНЛАР МАРКАЗДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ҳамроҳлигида Женева дипломатик корпуси раҳбари Роберт Блум ва швейцариялик таниқли фотограф Пьер-Мишель Виро ташриф буюрди. Меҳмонларни директор Шовосил Зиёдов кутиб олиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Марказнинг мақсад ва вазифалари, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, хусусан, дунёдаги …

Батафсил

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган жамоатчилик вакиллари ва маданий марказлар мутасаддилари иштирокида “Диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги омилидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир аввалида унинг иштирокчилари – Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, Самарқанд шаҳар Рус-православ черкови, Самарқанд Рим-католик черкови, Самарқанд шаҳар Рус, Татар-бошқирд, Поляк миллий …

Батафсил

ИЛМГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ АБАДИЙДИР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш …

Батафсил

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ТУРКИЯДА КЕНГ ЁРИТИЛАДИ

Туркиянинг нуфузли “Albayrak – Yenı şafak” медиа-холдинги таркибидаги TVNET телеканали ижодкорлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Рамазон ойи муносабати билан юртимизда тайёрланаётган ифторлик дастурларининг бир кунлик сонини тасвирга олди. Юртимизда ўтган ой охиридан буён иш олиб бораётган ижодий гуруҳ лойиҳаси Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг маданий …

Батафсил

МАРКАЗГА ЙИРИК ХАЛҚАРО УЮШМА ВАКИЛИ КЕЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига туркиялик атоқли исломшунос олим, Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмасининг Туркиядаги вакили Шайх Абдулваҳап Экинжи ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамда директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиевлар кутиб олишди. Ташриф давомида томонлараро ҳамкорликка оид мулоқот бўлиб ўтди. Унда директор Ш.Зиёдов йирик халқаро уюшма вакилига Марказда олиб борилаётган …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА АСОСЛАР ЕТАРЛИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Азиз Маҳмуд Худойи номидаги Вақф хайрия ташкилоти Бошқарув кенгаши аъзоси Др. Адем Эргул келди. Меҳмонни Марказ бўлим бошлиқлари Йўлдошхон Исаев ва Тоҳир Эвадуллаев кутиб олиб, музей ҳамда бўлимлар фаолияти билан яқиндан таништирди. Ташриф давомида Др. Адем Эргул Марказ раҳбарияти билан мулоқот ўтказди. Самимий суҳбат …

Батафсил