Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илм-фандаги янгича ёндашувларга бағишланди

Илм-фандаги янгича ёндашувларга бағишланди

Навоий давлат педагогика институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Илм-фандаги замонавий тенденциялар” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Институт ректорати, ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар иштирокида ташкил этилган семинарда Марказ директорининг Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев маъруза қилди.

Олим замонавий илм-фан тизимида фалсафий тафаккурнинг моҳиятини очиб, жамиятда сунъий интеллект, техник ва технологик жараёнларни тезкор ривожлантиришда инсон ақл-заковати ва мослашувчанлигини ўрганиш борасида синергетик методологиянинг аҳамиятини асослаб берди.

Семинарда чизиқли ва ночизиқли ривожланиш ҳамда тизимларнинг хаос (бетартиблик) шароитида шаклланишига оид концепциялар борасида ҳам фикр алмашилди.

Иштирокчилар томонидан олий таълим муассасаларида ижтимоий фанлар ўрганилишини янада яхшилаш ва ўқув дастурларини такомиллаштиришга оид қатор таклифлар ўртага ташланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …