Ислом таълимотларининг барчаси, шариат аҳкомларининг ҳаммаси инсон ҳуқуқлари масаласига боғлиқ қилинган, десак заррача ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун «Шариат бу тўғрисида нималар деган?» деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя. Бу саволга Ислом уммати ўн тўрт асрдан буён бир овоздан: Ислом шариати: динни, жонни, ақлни, наслни ва …
БатафсилНохушликларни ислом шиорларига боғлаш – гуноҳ!
Сўнгги вақтларда Интернет тармоқларида айрим нохушликларни ислом шиорларига боғлаш – “имом ундай бўлди”, “масжид бундай бўлди” дейиш ҳолатлари учраётгани ижобий ҳодиса эмас. Аввалроқ “Деновда ҳамшаҳрига марихуана берган масжид ноиби қўлга олинди”, “Уйи томсиз қолган имомга ёрдам берайлик”, “Даҳшатли алангадан мўъжиза туфайли омон қолган имом зудлик билан операция қилиниши зарур” каби …
БатафсилОила – муқаддас даргоҳ
Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Чунки, ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам …
БатафсилТафсир илмининг нозик жиҳатлари: тафсир ва таъвил орасидаги фарқ
Инсонлар Қуръони каримнинг маъноларини тушуниш борасида баробар эмаслар. Кишилар идрокидаги тафовут сабаб Каломи шариф маънолари қанчалик равшан ва аниқ бўлмасин, уларнинг туб маъносини англаб етишга ҳамма ҳам қодир бўлолмайди. Шу сабабдан ҳам муфассирлар томонидан оятлар маънолари шарҳланиб, тушунтириб берилган. Тафсир илмининг муфассирлар эътибор қаратишлари лозим бўлган нозик жиҳатларидан бири “тафсир” …
БатафсилОдобнинг исломда кўзланган таърифини биласизми?
Имом Бухорий машҳур “Жомеъус-саҳиҳ” китобларида ҳам “Китобул адаб” деган қисм очиб, унинг ичида одоб-ахлоққа оид ҳадиси-шарифлардан бир юз йигирма саккиз бобда уч юздан ортиғини келтирганлар. Лекин Имом Бухорий бу билан кифояланмай, “Жомеъус-саҳиҳ”га ўзларига етиб келган бошқа ҳадисларни ҳам қўшиб, “Ал-адаб ал-Муфрад” номли китоб тасниф қилганлар. У киши бу мавзуни …
БатафсилМаҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” асарининг аҳамияти
Машҳур тарихчи Ибн Қифтий шундай деганлар: “Замахшарий илм ул-адаб, грамматика ва луғат бобида ўзгаларга мисол бўладиган аллома эди. У ўз ҳаёти давомида кўплаб буюк олимлар ва фозиллар билан учрашган бўлиб, тафсир, ҳадис, грамматика ва бошқа соҳалар бўйича бир қанча асарлари бордир. У ўз асрида араб тилида ижод қилган ажамлар (араб …
БатафсилИмом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-муфрад” асарида саломлашиш одоби ва унинг фазилатлари
“Саломлашиш” одобнинг илк кўриниши ҳисобланади. Инсоннинг ҳулқ-атвори ва гўзал фазилатларини, унинг серсаломлиги акс эттиради. Салом инсонлар орасида бевосита алоқа боғловчи сўздир. Салом берганда унга нисбатан алик олиш, бу инсонларнинг бир-бирига бўлган ҳурматидир. Ҳадиси шарифда келтирилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло Одам алайҳи …
БатафсилҚуръони каримнинг нозил бўлиши
“Қуръон” сўзи манбаларда келтирилишича араб тилида “Қироат”, яъни ўқиш маъносини билдиради. Уламолар таъбирида эса Аллоҳнинг каломи бўлиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали нозил бўлган. У тиловати ибодат ҳисобланувчи китобдир. Ваҳий–Аллоҳ таолонинг Ўз Пайғамбарига бўлим-бўлим бўлиб юборган диний кўрсатмасидир. Ваҳий фаришталар орқали ва бошқа кўринишларда келган. Аллоҳ таоло томонидан ўз …
БатафсилИмом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида сақланаётган “Аҳадис қудсия” қўлёзма асари тадқиқи
Ушбу “Аҳадис қудсия” қўлёзма асарида Каъбул Аҳбор томонидан ривоят қилинган ҳадислар ҳамда Каъбул Аҳборнинг фикрлари келтирилган. Каъбул Аҳборнинг тўлиқ исми Абу Исҳоқ Каъб ибн Мотеъ Ҳумайрий Яманий бўлиб олтинчи асрда Яманда таваллуд топган. Замонасининг энг донишманди, оқил кишиларидан ҳисобланиб, у тафсир, ақида ва ҳадис илмини яхши билган. Унинг асли келиб …
БатафсилХориждан Имом Бухорийнинг “Ал-жоми ас-саҳиҳ” асарини нодир қўлёзма нусхаси олиб келинди
Мамлакатимизда ислом маданияти ва маърифатини ўргатиш, татбиқ этиш ва ўсиб келаётган авлодга аждодларимизнинг илмий меросини етказиш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳар бир тадқиқотчини олдига бир қанча маъсулиятли вазифани қўйди. Бугунги кунда асрлар давомида қўл урилмаган нодир қўлёзма асарлар асрлар оша халқлар томонидан маънавий бойлик сифатида асраб авайланиб келинмоқда. Жорий йилда …
Батафсил