Калом аҳли наздида бандаларга нисбат берилганда иститоат, тоқат, қувват ва қудрат сўзлари бир-бирига яқин маъноларда қўлланади. Иститоат икки хил бўлади: Биринчиси: Иш-ҳаракатдан олдинги иститоат. Бу муайян ишни амалга ошириш учун керак бўладиган сабаб ва воситаларнинг мавжудлигидир. Уламолар ушбу иститоатни иш-ҳаракатдан олдин бўлишига иттифоқ қилган. Шаръий ҳукмлар, амр ва наҳийлар ҳамда …
БатафсилУСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ
Ўн биринчи дарс. Ибодат қилиш ва масжидлардаги одоб. Эй ўғлим! Раббингнинг ибодатини ўтказиб юборма. Зеро У ўз китобида айтади: ﴿وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ﴾ مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ﴾إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ﴾ “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИБОДАТЛАРИ
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган: «Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у …
БатафсилИСЛОМДА ЭРКАК ВА АЁЛ ЎРТАСИДАГИ ТЕНГЛИК
Тенглик ҳуқуқ ва мажбуриятлар борасида ҳамманинг тўлалигича баробар бўлишидир. Эркак ва аёлга келсак, Аллоҳ таоло уларни яратган табиий фарқлар бунда эътиборга олинмайди. Зеро, илоҳий адолат тақозосига кўра, эркак ва аёлдан ҳар бири ўзи учун жорий қилинган адолатли қонунлар орқали бир-бирини тўлдириб туриши, яъни ҳар ким жамиятда ўзи учун белгилаб қўйилган …
БатафсилАЛЛОҲ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ БЎЛГАНДА, У МЕНИ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛМАЙДИ, ДЕГАН УМИДДАМАН…
Ҳоким айтганлар: «Бизга Муҳаммад ибн Холид Муттаввиъий, у кишига Мусаббиҳ ибн Саъид: “Муҳаммад ибн Исмоил Рамазон ойида ҳар кун кундузи бир марта Қуръонни хатм қилардилар. Таровеҳ намозини ўқиб бўлгач, ҳар уч кунда кечқурун Қуръонни туширар эдилар”, – деганлар». Бакр ибн Мунир айтганлар: «Абу Абдуллоҳ Бухорийнинг: “Аллоҳ билан юзма-юз …
БатафсилРИЁЛИ АМАЛДА САВОБ ЙЎҚДИР
Бир ҳадис шарҳи Ислом динида қилинаётган ҳар бир амал Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлиши керак. Бошқалар кўриши учун қилинган амал риё ҳисобланади ва унда ҳеч қандай савоб бўлмайди. Баъзилар эҳсон қилса, ибодат қилса, илм ўрганса, одамлар сахий, ибодатгўй, олим экан деб айтишини ният қилади, холос. Бу эса мутлақо нотўғридир. Аллоҳ …
БатафсилЭЙ РАСУЛУЛЛОҲ, СИЗНИНГ КИТОБИНГИЗ ҚАЙСИ?
Муҳаммад ибн Яъқуб ибн Ахрам айтганлар: «Шерикларимнинг: “Бухорий Найсобурга келганларида, у кишини хачир ва эшак минган ҳамда пиёдалардан бошқа тўрт минг отлиқ кутиб олган”, – деганларини эшитдим». Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Омулий: “Кошки мен Бухорийнинг кўксиларидаги бир тук бўлсам эди”, – деб айтганлар. Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: …
БатафсилУ АРШ УЗРА “МУСТАВИЙ” БЎЛМИШ РАҲМОНДИР
Аҳли сунна вал жамоа уламолари, улуғ тилшуносларнинг айримлари, масалан, Субкий, Ибн Ҳожиб ва бошқалар “(У) Арш узра “муставий” бўлмиш Раҳмондир” (Тоҳо сураси, 5-) оятидаги “истава” лафзи “Аршни эгаллади ва уни ўз ўрнида сақлади” маъносида келган, дейди. Аллоҳ таоло Ўзининг қудрати билан махлуқотларининг энг каттаси бўлмиш Аршни пастга тушиб кетиб, Ерни …
БатафсилБУХОРИЙНИНГ ЎЗИ БИР УММАТ…
Халаф ибн Муҳаммад айтганлар: «Абу Амр Аҳмад ибн Наср Хаффофнинг: “Муҳаммад ибн Исмоил ҳадис илмида Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Аҳмад ибн Ҳанбал ва булардан бошқалардан йигирма марта ортиқроқ билувчидир. Кимки у киши тўғрисида бирор ножўя гап айтса, мендан унга минг лаънат бўлсин. Бизга ҳадис айтган Муҳаммад ибн Исмоил тақводор, покиза, …
БатафсилМУСУЛМОН ДУНЁСИНИНГ ШОҲ АСАРИ
Бугун буюк ҳадисшунос Имом Бухорий таваллуд топган кун. Саҳиҳ ҳадислар яратган муҳаддис-олим 810 йил 19 июль (айрим манбаларда 20 июль) куни Бухорода таваллуд топган. Бутун умрини илм-маърифатга бахш этган ва ҳаётини асосан илм мақсадидаги сафарларда ўтказган. Унинг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий” инсоният томонидан яратилган китоблар орасида биринчи, Аллоҳнинг Каломидан …
Батафсил