Инсон вафот этиши билан яхши ва ёмон амалларидан қайси бири оғир келса, шунга кўра мукофотланади ёки жазоланади. Марҳумларга икки йўл билан манфаат бориб туради. Биринчиси: ўлган одамнинг тириклигида қилган амалидан. Яъни, инсоннинг тириклик чоғида охирати учун қилган ишлари, эзгу амаллари вафот этганидан сўнг ҳам ўзига манфаат етишига сабаб бўлади. Иккинчиси: унинг ҳаққига …
БатафсилКОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ОСУДА КУНЛАРИМИЗ ҚАДРИ НАҚАДАР ЮКСАКЛИГИНИ ҲАР ДАҚИҚАДА ЭСЛАТМОҚДА
Ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё. Дарҳақиқат, инсон дунёқараши, яралиш моҳияти ҳақидаги тушунчаси ва руҳий кечинмаларидан келиб чиқиб ҳаёт синовларини турлича қарши олади. Кимдир қийинчиликдан иймон-эътиқоди мустаҳкамланиб, муҳим хулосалар қилса, яна кимдир изтиробга тушиб, руҳий ва жисмоний хасталиклар билан ўтади. Аслида тақдир гардиши инсон боши узра қай томонга қараб айланмисин, киши …
БатафсилОНА – МЎЪТАБАР ЗОТ!
Она – меҳрибон, она – ожиза, она – бутун оламлар қувват манбаи, тинчлик, халоват, қалб сокинлиги асоси, бутун борлиқнинг нозик хилқати… Яна минглаб шунга ўхшаш таърифларни келтириш мумкин оналар, аёллар ҳақида. Хўш, нима учун аёлни, онани Аллоҳ таоло бутун борлиқни тарбиясида асосий сабабчи сифатида яратди. Бунинг асл моҳиятига бугунги кун …
БатафсилАлихонтўра Соғуний ҳақидаги хотиралардан (Мажидхон аканинг ҳикояси)
Биз Мажидхон ака билан дўстмиз. Иккимизга Қуръон, Тафсир, Девони Ҳикмат, Чаҳор китоб, Шамоили Муҳаммадия, Девони Навоий, Девони Фузулий сингари китобларни ўқитган устозларимиз бир. Кўп йиллар бир жамоада худди устоз-шогирд каби, дўст-биродар бўлиб, бирга ишлаганмиз. У кишини кўп одам танийди… Мустақиллигимизнинг арафаси ва ундан кейинги йилларда Алихонтўра Соғуний ҳақида кенг жамоатчилигимиз …
БатафсилСОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ДАЪВОЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Бугунги кунда мусулмонлар ўртасига нифоқ солаётган, аҳли сунна вал жамоа бирдамлигига путур етказишга уринаётган оқимлардан бири шубҳасиз сохта салафийлардир. Бу оқим аъзолари Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишга чорлайдилар, ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙНИНГ “АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИНИ ТАЪЛИФ ЭТИШДАГИ УСЛУБЛАРИ
Тарихдан маълумки, ҳадис илмининг ривожида олтин давр ҳисобланган ҳижрий учинчи (милодий IХ) асрда ҳадис илми борасида жуда катта муваффақиятли ишлар амалга оширилган. Ҳадис илми мусулмонлар учун аҳамиятли бўлгани сабабли муҳаддислар бу йўлда ўзларининг самимийлигини намоён қилиб, тинмай меҳнат қилиб, ўз ниятларини амалга оширдилар. Натижада ўзларидан кейинги авлодлар учун яхши ўрнак …
БатафсилҲақиқий пешволик намунасини кўрсатганингиз учун ЧЕКСИЗ ТАШАККУР!
Бутун дунёга коронавирус пандемияси тарқалиб, инсонлар ҳаётига катта хавф туғдирди. Юртимизда ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, халқимизнинг чуқур тушуниши ва ўзига хос сабр-тоқати билан бу офат жиловланиб, оммавий ёйилиб кетишининг олди олиняпти. Муҳтарам Президентимиз томонларидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қисқа фурсатларда даволаш муассасалари қурилиб, карантин зоналари ташкил этилгани бунда муҳим омил …
БатафсилСохта салафийлар мусулмонларни кабира (катта) гуноҳ сабабли ҳам диндан чиқишини эълон қилмоқдалар. Ҳанафий мазҳабида:
Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ақида борасида муътабар ҳисобланган «ал-Фикҳул акбар» китобида шундай дейилади: “Мусулмон шахсни бирор гуноҳ сабабли, гарчи у катта гуноҳ бўлса ҳам модомики уни ҳалол санамас экан, кофирга чиқармаймиз ва ундан имон исмини ҳам кетказмаймиз. Уни ҳақиқий мўмин деб атаймиз”. Қомусий олим Абу Жаъфар Таҳовий ал-Ҳанафий ҳам ўзининг …
БатафсилСУВ – ҲАЁТ МАНБАИ, УНИ ИСРОФ ЭТИШ ЭСА ОҒИР ГУНОҲ
Аллоҳ таоло бутун инсониятга санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада неъматлар ато этиб, уларни берилган неъматлардан оқилона фойдаланишга, тежаб-тергаб ишлатишга, исрофга йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Қуръони каримда: “… еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”.[1] деб инсониятни исрофдан қатъий буйруқ билан қайтарган. Ҳадиси шарифда ҳам: “Енглар, ичинглар, садақа …
БатафсилҚуръони Каримнинг маънавий ва моддий фойдалари
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Қуръони Карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган мўъжизаларнинг энг буюги бўлиши билан бирга, уни ўқиб, сўнгра уқиб, унга амал қилганларни икки дунё саодатига етакловчи манбадир. Унда ҳалол билан ҳаром, ҳақ …
Батафсил