Home / МАҚОЛАЛАР (page 92)

МАҚОЛАЛАР

МАРКАЗ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИДА САҚЛАНАЁТГАН “ҚОҲИРА МУСҲАФИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида “Усмон мусҳафи” нусхаларидан бирининг факсимилеси сақланмоқда. ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш маркази (ИРСИКА) томонидан тақдим этилган ушбу бебаҳо бойлик Қоҳира шаҳридаги Имом Ҳусайн даҳмасида сақланаётган Қуръони каримнинг қадим нусхаси асосида тайёрланган. Мазкур факсимиле туркиялик олим доктор Таййор Олти Қулочнинг “Қоҳира мусҳафи” …

Батафсил

ФАХРИДДИН РОЗИЙНИНГ ХОРАЗМШОҲ БИЛАН УЧРАШУВИ

Фахриддин Розий ўз илмий фаолиятида, хусусан, фалсафий рисолаларида қадимги юнон олимлари Аристотель, Гераклит, Эпикур, Демокритдан, шунингдек шарқнинг машҳур мутафаккирлари Форобий ва Ибн Сино асарларидан кенг фойдаланган ва уларга шарҳлар ёзган. Олимнинг “Мифтоҳ ал-улум”, “Ниҳоят ал-улум”, “Илм ал-ахлоқ” асарларида оламни билишнинг турли йўл ва усуллари, инсон доимо ўз билимини орттира бориши …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “АТ-ТАРИХ АЛ-КАБИР” АСАРИДАГИ ЖАРҲГА ОИД ИБОРАЛАР ТАҲЛИЛИ (“МУНКАР АЛ-ҲАДИС” ИБОРАСИ МИСОЛИДА)

Имом Бухорийнинг (810-870 й.й.) ровийлар илмига бағишланган “ат-тарих” деб номланган уч асари маълум бўлиб, улар “катта”, “ўрта” ва “кичик” тарихлар сифатида номланган “ат-Тарих ал-кабир”, “ат-Тарих ал-авсат” ва “ат-Тарих ас-сағир” асарларидир. Улардан дастлабки иккитаси бизнинг кунимизгача етиб келган. “Ат-Тарих ал-кабир” асари мазкур асарлар ичида мавзу ва маълумотлар қамрови билан ажралиб туради. …

Батафсил

ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ТАЪЛИМГА ОИД ҚАРАШЛАРИ

Ҳозирги кунда замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнига қўллаш долзарб масалалардан биридир. Аммо дарс жараёнида устоз ва талабалар орасидаги ўзаро ҳурмат ва шарқона тарбиянинг ўрни ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Исломдаги энг мўътадил мазҳаб – ҳанафийлик таълимотини ўрганиш, ундаги соф ақидавий қарашларни тадқиқ қилиш айни пайтда ёшларни кенг дунёқарашли, илм-маърифатга интилувчан ва …

Батафсил

“МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ” АСАРИ ШАРҚ ПАНДНОМА АДАБИЁТИНИНГ НОЁБ ДУРДОНАСИ

Инсоннинг маънавий камолоти масаласи инсоният тарихининг барча босқичларида тафаккур аҳлининг диққат марказида бўлиб келган. Айниқса, бугун дунёда кечаётган глобализация ва ҳарбий-сиёсий рақобат жараёнида ҳамда тобора кучайиб бораётган мафкуравий кураш даврида комил инсон тарбияси масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Шу боис Ўзбекистонда ҳам замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият …

Батафсил

АЖДОДЛАР МЕРОСИГА САДОҚАТ

Турон ўлкаси ўзининг бой ўтмиши, тарихий маданияти билан азалдан дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотиб келган. Мустақил тараққиёт сари юзланган давлатимиз олдида миллий қадриятлари, айниқса, бой ва қадимий мумтоз адабиётимизнинг беқиёс намуналарини ўрганишга бўлган эътибор янада кучайди. Адабиётларда ҳадис илми устозлари саналган юртдошларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби муҳаддисларнинг …

Батафсил

Сирингиз асирингиз, сўзласангиз асирисиз!

Инсоннинг жамият аъзолари билан бўладиган муносабатларида, тилига эҳтиёт бўлмоғи ўзи, дини, моли ва жони учун фақат фойда келтиради. Инсоннинг беихтиёр бўлса-да, айтган гаплари ўзига зарар бўлишини билса ҳам, кўпчилик бунга эътиборсиз бўлади. Натижада, ҳар кимга ўзи ва бошқалар шахсиятига тегишли гапларни, ҳеч кимга айтилмаслиги керак бўлган гапларни гапириб, ўзини маломатлар …

Батафсил

МАХДУМИ АЪЗАМ ИЖОДИДА АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ

Мустақилликка эришгач, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан давлат мустақиллигини абадий сақлаб қолиш йўлидаги асосий тадрижий масалалардан бири, тарихга назар, Яъни аждодларнинг муқаддас хотиралари ҳамда бебаҳо меросларини қайта тиклаш ва таълимга бўлган эътиборни юксалтиришдан иборат деб белгиладилар. Шу жумладан, 1992-1994 ва 1997 йиллар давомида Таълим тўғрисидаги қонун ва Кадрлар …

Батафсил

IMOM BUXORIY HAQIDA SIZ BILGAN VA BILMAGAN MA’LUMOTLAR

Arab tilida yozilgan manbalarni mutolaa qilar ekansiz Buxoriy, Samarqandiy, Shoshiy, Termiziy, Nasafiy, Xorazmiy, Keshiy, Farg‘oniy, Namangoniy deya tanilgan yuzlab, balki minglab olimlarning ismiga va ularning yozgan nodir asarlariga duch kelasiz. Ular haqida aytilgan maqtovlar, ularning ilm darajalari va qilgan xizmatlarini o‘qisangiz beixtiyor ana shunday zotlarning avlodi ekaningizdan faxrlanasiz, deb yozadi …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ТАФСИР ИЛМИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Ҳадис асарларида мустақил тафсир бўлимларини ажратиш одатини Бухорий бошлаб берган. У билан бир даврда яшаган Муслим “Саҳиҳ”ида “Тафсир” номли етти бобдан иборат кичкина бир бўлим ажратган. Термизий “Сунан”ида, Насоий ҳам “ас-Сунан ал-кубро”сида тафсир бўлимларини очганлар. Ҳадис асарларидаги тафсир бўлимларида оятлар боб номи шаклида зикр қилинган, кетидан оятларга алоқаси бор деб …

Батафсил