Сохта салафийларнинг Ҳанафий мазҳабига зид асосий даъволарига кўра ҳар қандай янгиликни “бидъат” деб ҳисоблаб, уни рад этадилар. “Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар: اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ …
БатафсилМЕҲР-ОҚИБАТ, ШУКРОНАЛИК, ХАЙР-САХОВАТ ОЙИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломлар бўлсин. Бутун дунё мўмин-мусулмонлари интиқиб кутадиган Рамазони шариф ойи кириб келмоқда. Рамазон ойи — раҳмат, мағфират, гуноҳлардан ювилиб, дўзахдан паноҳ бўладиган ой. Расулимиз алайҳиссалом марҳамат қилиб айтадиларки: “Рамазон ойи кирганда …
БатафсилЎзини ўзи ўлдириш шаҳидлик эмас, оғир гуноҳ ҳисобланади
Бугунги кунда «шаҳидлик мақомига эришаман» деб, ўзини-ўзи портлатиб, ўзи ва бошқалар ҳаётига замин бўлаётганлар учрамоқда. Улар сохта «шайхлари» чиқараётган «фатволар» га амал қилган ҳолда, бундай разил ишларга қўл ураётгани ҳамманинг нафратини қўзғамоқда. Ана шундай бир худкушлик натижасида, Аллоҳнинг уйи, яъни жомеъ масжидида мусулмон дунёсининг забардаст олими Рамазон Бутий ҳамда 40 …
БатафсилҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “АЛ-АМСОЛ МИНАЛ КИТОБ ВАС СУННА” АСАРИНИНГ ҚЎЛЁЗМА ВА ЗАМОНАВИЙ НАШРЛАРИ
Дунёнинг турли фондларида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий қаламига мансуб “Ал-амсол минал китоб вас сунна” китобининг турли асрларда кўчирилган кам сонли қўлёзма ва фотонусхалари сақланади. Бу ҳақда яқин давргача кўпчилик тадқиқотчиларда батафсил маълумот йўқ эди. Асарда Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги икки юздан ортиқ масал ва уларнинг мазмун-моҳияти …
БатафсилҲАДИСЛАР ҚАЧОН ЁЗИЛА БОШЛАГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?
Уламолар орасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин юз йилдан кўпроқ вақтгача ҳадислар ёзилмасдан фақат одамлар хотирасида сақлаб келинган, деган гап бор. Бу ҳолат беш асрга яқин давом этган, дейилади. Аммо ҳадисларнинг ёзилиши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаёқ бошланган. Хатиб Бағдодий (392-463/1002-1074) шу мавзуда изланиш олиб бориб, “Тақйидул илм” асарини таълиф …
БатафсилБУРҲОНУДДИН МАРҒИНОНИЙНИНГ “ҲИДОЯ” АСАРИ МУҲИМ ФИҚҲИЙ МАНБА СИФАТИДА
Бугунги Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқининг пойдевори – миллий давлатчилик асослари жуда қадим ва мустаҳкам бўлиб, кўп асрлик тарихга эга. Минтақамизнинг бой маданияти асрлар давомида аждодларимизнинг ижоди билан такомиллашди, бойиди ва тараққиётнинг юксак поғоналарига кўтарилиб, бутун башарият учун бебаҳо мерос бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бу ҳақда қуйидаги …
БатафсилМОВАРОУННАҲРЛИК ФАҚИҲЛАРНИНГ АСАРЛАРИДА КЕЛТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ МАСАЛАЛАР
Бугунги ҳаёт буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш муҳим вазифа эканини янада яққол кўрсатмоқда. Айниқса, фиқҳий манбалардаги молиявий масалаларни ҳозирги давр эҳтиёжларига мос ҳолда тадқиқ этиш долзарб масала ҳисобланади. Чунки жамият аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг аксарияти молиявий масалалар билан боғлиқ. Буюк аждодларимизнинг илмий меросида жамиятдаги молиявий масалаларга оид …
БатафсилАХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ИНҚИРОЗИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА НАВОИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ЎРНИ
Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам афкор омманинг диққат марказида бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса ёш авлод онгида вакуум пайдо бўлишига мутлақо йўл қўймаслик керак. …
Батафсил“АЛ-АСЪИЛА ВА-Л-АЖВИБА”НИНГ ИЛМИЙ ТАНҚИДИЙ МАТНИНИ ТУЗИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Жиззахлик фақиҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Аҳмад Маждуддин Уструшаний XII аср охири – XIII асрнинг биринчи ярмида Уструшана минтақасида (ҳозирги Жиззах вилояти) яшаб ижод қилган, юксак илмий салоҳияти билан фиқҳ илми ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалардан биридир. Маждуддин Уструшанийнинг илмий-маънавий меросини «Китобул фусул», «Жомеъ аҳкомис сиғор», «Курратул айнайн …
Батафсил“АТВОҚУЗ ЗАҲАБ”НИНГ ИККИ НОДИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ
Кўҳна Хоразм заминидан дунё тараққиёти, илм-фаннинг ривожи ва такомиллашувига улкан ҳиссасини қўшган кўплаб алломалар етишиб чиққан. Ана шундай алломалардан бири Маҳмуд Замахшарийдир. Тўлиқ исми – Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад Замахшарий. Ҳижрий 467 йили ражаб ойининг йигирма еттинчисида – чоршанба куни Хоразм воҳасининг Замахшар (Измихшир) қишлоғида таваллуд топган. Бу …
Батафсил