Home / Markaz (page 437)

Markaz

الحاشية على شرح الدوانى على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла шарҳ ал-Даввоний аъла ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 54/III Муаллифи. Юсуф ибн Муҳаммаджон Муҳаммад шоҳий (Ҳусайн шоҳий) Қорабоғий (ваф. 1057/1647 й.), лақаби Кусаж. Ақоид. Жалолиддин Муҳаммад ибн Асад ибн Муҳаммад Даввоний Сиддиқий (ваф. 918/1512 й.)нинг “Шарҳ ал-ақоид ал-Азудийя ”асарига ҳошия ёзган. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. …

Батафсил

Мовароуннаҳр адибларининг ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хорижий мамлакатлардаги нуфузли илм-фан муассасаларининг таниқли олимлари билан онлайн семинарлар туркумини изчил давом эттирмоқда. “Мовароуннаҳр адибларининг ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзуига бағишланган навбатдаги анжуман Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Марказ тадқиқотчилари, юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган …

Батафсил

“Саҳиҳул Бухорий” ижодкорларни ҳам илҳомлантирмоқда

Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий мероси, ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини тарғиб этиш мақсадида 3 март куни Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари асосида “Ислом санъати” халқаро онлайн кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий ҳалқаро илмий-тадқиқот маркази, Буюк Британиянинг Лестер университети ва Dacore IT масъулияти чекланган …

Батафсил

Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да…

ОТ ШИДДАТИНИНГ ОРТИШИ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир сафар Мадина аҳолиси ваҳимага тушди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳанинг секин йўрғалайдиган отини миниб кетдилар. Қайтиб келганларида: “Бу отингиз денгиз экан”, дедилар. Шундан кейин у билан чопишиб бўлмайдиган бўлиб кетди». Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Манба: ЎзА

Батафсил

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 1/VIII Муаллифи. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.). Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2021 йил 5 март куни соат 16:30да Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда «Мовароуннаҳр адибларининг исломга қўшган ҳиссалари»  мавзуида ўтказиладиган онлайн семинарга таклиф этади. Семинарда Анқара Йилдирим Боязид университети  доценти Оғузхон Айдин ўз маърузаси билан иштирок этади. СЕМИНАРДА: Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла: «Солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, бирор инсоннинг хаёлига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйганман», деди», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Батафсил

Халқаро семинарда ўзбек олимининг маърузаси тингланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида 2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар давом этадиган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуидаги туркум анжуманлар доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн-семинарлар ўтказилмоқда. 2 …

Батафсил