Home / Markaz (page 361)

Markaz

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 70/II Муаллиф. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …

Батафсил

Марказ илмий ходимлари нуфузли анжуманда иштирок этишмоқда

Аввал хабар берилганидек, айни кунларда Индонезиянинг Маланг шаҳрида INTERNATIONAL SYMPOSIUM OF RELIGIOUS LITERATURE AND HERITAGE-3 (ISLAGE-3) “ДИНИЙ АДАБИЁТЛАР ВА МЕРОС-3 – ДИНИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ВА АДАБИЁТ: ГЛОБАЛ МУАММОЛАРГА ҚАРШИ” мавзусидаги халқаро Конференция ўтказилмоқда. Индонезия Дин ишлари Вазирлиги, Маланг шаҳридаги Мавлоно Малик Иброҳим университети ҳамда ИҲТнинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ …

Батафсил

НОСИРИДДИН ТУСИЙ ДУНЁҚАРАШИНИНГ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТГАН ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТ ВА МАЪНАВИЙ МУҲИТ

Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Носириддин Тусий ҳаёти ва фаолияти билан фалсафа тарихида ўз ўрнига эга буюк донишманд ва энциклопедик олим сифатида ислом фалсафасининг ривожланишида унутилмас ва абадий из қолдирган. Унинг фаолияти нафақат Шарқ ва Ғарб тамаддуни ривожига таъсир қилди, оддий халқдан то зиёлиларгача ҳамманинг ҳурматига сазовор бўлди. …

Батафсил

Буюк аждодимизнинг ўзбек тилидаги дурдона асари Жиззах вилоятида тақдим қилинди

 Республикамизнинг барча вилоятларида бўлаётгани каби улуғ аллома Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбири Жиззах вилоятида ҳам ўтказилди. Унда Жиззах вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги мутасаддилари, вилоятнинг фаол имом-хатиблари, Жиззах политехника институти педагог …

Батафсил

ИНДОНЕЗИЯДА НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

Бугун Индонезиянинг Маланг шаҳрида INTERNATIONAL SYMPOSIUM OF RELIGIOUS LITERATURE AND HERITAGE-3 (ISLAGE-3) “ДИНИЙ АДАБИЁТЛАР ВА МЕРОС-3 – ДИНИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ВА АДАБИЁТ: ГЛОБАЛ МУАММОЛАРГА ҚАРШИ” мавзусидаги халқаро Конференция ўз ишини бошлади. Мазкур Конференция Индонезия Дин ишлари Вазирлиги, Маланг шаҳридаги Мавлоно Малик Иброҳим университети ҳамда ИҲТнинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ …

Батафсил

“ТАЗКИРАИ МУҚИМХОНИЯ” ҚЎЛЁЗМАСИНИНГ ТАВСИФИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказнинг қўлёзмалар фондида тарихга ҳам оид асарлар мавжуд бўлиб, улардан бири “Тазкираи Муқимхония” қўлёзмасидир. Унда уч сулоланинг сиёсий жараёнлардаги тўқнашувлари ва Мовароуннаҳрда янги бир сулола аштархонийларнинг сиёсат майдондаги ўрни ва аҳамияти баён қилинган. Асардаги воқеа-ҳодисалар муаллиф томонидан барча тафсилотлари билан тасвирланган. Муҳаммад Юсуф Мунший ибн Хўжа …

Батафсил

САРОБ ҲЕЧ ҚАЧОН ҲАҚИҚАТ БЎЛА ОЛМАЙДИ (Маҳмуд Абдулмўмин («Ҳизбут таҳрир»)нинг халифалик даъволарига раддия) 

Насронийликда “Иегово шоҳидлари”, “Пятидесятник” каби радикал оқимлар мавжуд бўлгани каби мусулмонлар орасида мутаассиблик ғояларига асосланган гуруҳлар тарихда ҳам, ҳозир ҳам етарлича топилади. Бундай тўдалар, қайси ўзини динга мансуб деб кўрсатишидан қатъий назар, фаолияти дин ва жамият равнақига эмас, аксинча, тор доирадаги ғаразли шахс ё гуруҳлар, яъни учинчи томон манфаатларига хизмат …

Батафсил

САБР ВА ШУКРОНАЛИК РИЗҚНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ

 Қуръони каримнинг юзга яқин ояти каримасида мўмин-мусулмонларни сабр қилишга чақиради. Жумладан, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ “Эй имон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шояд нажот топсангиз.”![1] Бу дунёда кишига етган …

Батафсил

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Шу кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мазмун-моҳияти жиҳатидан келажак авлод тақдирига дахлдорлиги билан аҳамиятлидир. 10 декабрга қадар кўчат ўтқазиш бўйича эълон қилинган долзарб 40 кунлик доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлигида Пайариқ тумани Хўжа Исмоил шаҳарчасида “Имом Бухорий авлодлари боғи” …

Батафсил