Home / Markaz (page 491)

Markaz

ОНЛАЙН СЕМИНАР БОШЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзия халқаро ислом университети ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган “Мовароуннаҳр диёри уламоларининг ислом ва инсоният цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги онлайн семинар бошланди. Семинарда малайзиялик исломшунос олим, доктор Муҳаммад Саид ўз маърузаси билан иштирок этмоқда. Мулоқот давомида Мовароуннаҳр диёрига ислом динининг кириб келиши, Мовароуннаҳр ҳудудидан етишиб …

Батафсил

МУСУЛМОН БОТАНИК

Ислом цивилизацияси турли хил илмий ва маданий соҳаларнинг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшган. Мусулмон олимларининг тиббиёт, доришунослик ва доривор ўсимликларни ўрганиш бўйича ҳам кўплаб ютуқлари бор. Султон ва халифаларнинг кўпчилиги аввал ўтган халқларнинг тиббиётга оид асарларини таржима қилдириш учун катта маблағлар ажратишган, табибларга сахийлик қилишган ва барча шаҳарларда шифохоналар қурдиришган. …

Батафсил

Абу Мансур Мотуридий ҳаёти нима учун кам ўрганилган?

Кўплаб мўътабар табақот китобларида Абу Мансур  Мотуридий ҳақида батафсил маълумот камлигини уламолар афсус билан тилга оладилар. Бу ҳақда шайх Балқосим Ғолий “Абу Мансур Мотуридий ҳаётуҳу ва ароуҳул ақодия” (Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаёти ва эътиқодий қарашлари) асарида қуйидагиларни ёзган: “Ҳижрий III асрнинг охири ва IV асрнинг бошларида шариатни четга қўйиб, ақлни …

Батафсил

Имом Мотуридийга қандай унвонлар берилган?

Илгари мусулмонлар айрим уламоларни улуғлаб, “Шайхул Ислом” (Ислом дини шайхи), “Фахрул Ислом” (Ислом дини фахри), “Ҳужжатул Ислом” (Ислом дини ҳужжати), “Нажмул уламо” (Уламолар юлдузи), “Муфтий сақолайн” (Инсу-жин муфтийси), “Лисонул мутакаллимийн” (Мутакаллимларнинг сўзловчи тили) каби унвонлар билан атаганлар. Бундай аташ асло муболаға бўлмаган. Балки у муҳтарам уламолар ҳақиқатдан ушбу унвонларга лойиқ …

Батафсил

Муҳаррам ойи фазилатлари

Аллоҳ таоло ўта меҳрибон ва карами кенг, фазли улуғ ва ҳикмати беназир Зотдир. Зотан, буюк Аллоҳ яратган мавжудотларининг баъзисини баъзисидан ўзининг ҳикмати ўлароқ фазилатли қилиб қўйган. Ана шундай фазилатга муҳаррам ойини мисол қилишимиз мумкин. Бу ой муборак, фазли улуғ ой бўлиб, ҳижрий сананинг биринчи ойидир. Шу билан биргаликда, муҳаррам ойи …

Батафсил

Имом Бухорийнинг “Ат-тарих ал-кабир” асарида саҳобийларга оид маълумотлар

Ҳадис илмида сахобийларнинг ўрни беқиёс бўлиб, улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўзларидан кейин келувчи мусулмонларга етказиб берувчи кишилар, яъни ҳадис исноди занжирининг энг юқорисида турувчилардир. Муҳаддислар саҳобийларни билишга катта эътибор беришган бўлиб, бунинг бир нечта сабаблари мавжуд. Жумладан, саҳобийларнинг барчаси “адолатли” деб эътиқод қилингани сабабли, саҳобий экани аниқ бўлган …

Батафсил

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Ўтган тарихий силсила давомида жамиятнинг сиёсий тузуми ва маданий ҳаётида амалга ошган ўзгаришлар, ижтимоий фанларда ёзилган маълумотлар орқали ўрганилиб келинмоқда. Бу илмий соҳалар ичида маданий мерос объектлари тарихи ва архитектураси ҳақидаги маълумотлар алоҳида ўринга эга. Чунки, маданий мерос объектларига назар солиб, ўтган даврларда яшаб ўтган ота-боболаримизнинг қарашлари, дунё илм-фани ва …

Батафсил

ҲОЖИ МУИН ЗАМОНДОШИ ШОКИР МУХТОРИЙ ҲАҚИДА

Ҳожи Муин “Инқилоб” журналининг 1922 йилда чиққан 3-сонида “Марҳум Шокир Мухторий” номли мақола эълон қилган. Мақолада Шокир Мухторийнинг қисқагина таржимаи ҳоли ва унинг Туркистон тарққиёти ва тажаддуд[1] йўлида қилган хизматлари ёритилган. Ҳожи Муиннинг бу мақоласида Шокир Мухторий (баъзи адабиётларда Шокир Мухторов, деб ҳам кўрсатилади [1: 166] Унинг қачон ва қаерда …

Батафсил

ҲАДИС ВА РАЪЙ МАКТАБЛАРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг турли ҳудудлардаги олим саҳобалар уммат ичида юзага келган масалаларга Қуръон ва суннатга таянган ҳолда жавоб берганлар. Саҳобалардан кейинги тобиъийнлар даврида ҳам етук олимлар уммат ичида юзага келган масалаларга асосий манбаларга асосланган ҳолда ечим топганлар. Аммо ислом сарҳадлари кенгая бошлагач, турли маданиятга, урф-одатларга эга халқлар …

Батафсил

МАВЛОНО МИР АБДУРАҲИМ МАРҒИНОНИЙ

Марғилон шаҳри яқинидаги  Сармозор зиёратгоҳи ёзма манбаларда “маъдани файзи илоҳий” – “илоҳий файзлар кони”, “мазҳари жуди карам” – “жуду эҳсон манбаи”, “доруш-шифо” – “шифолар уйи”, “матлаи омол” – “орзулар ушаладиган ер” каби сифатлар билан таърифланган. Ушбу зиёратгоҳ Марғилон шаҳрида яшаб ўтган машҳур зотлардан бири – буюк аллома, етук мутасаввиф, нақшбандия …

Батафсил