Қоҳира стратегик тадқиқотлар маркази веб-сайтида ушбу марказ таъсисчиси, Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун юртимизда бўлган Аҳмад Мусулмонийнинг сайлов жараёни ва унинг натижалари, шунингдек, мамлакатимиз ҳақидаги таассуротларига бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири. Муаллиф Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатидаги иштироки, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига саёҳати тафсилотлари ҳақида сўзлаб …
БатафсилОта нидоси
Отанинг ҳаққи, меҳри, муруввати онаникидан кам эмас. Буни ота бўлгач биламиз, фарзандимиз бемор бўлгач, сезамиз. Болаларимиз очликдан бироз қийналганда, отани эслаймиз. Оила бошлиғи бўлиш машаққат эканини рўзғор ташвишлари бўйнимизга тушгач, ҳис этамиз. Ота бўлиш ҳам шараф, ҳам масъулият, ҳам бурчдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота ҳақида бир гўзал ҳадис …
Батафсил“АБВАБ ТАСРИФ МАНЗУМА” АСАРИДА ЛЕКСИК ҚАТЛАМ
Араб тили грамматикасига бағишланган асарлар кўп бўлиб, улар ичида туркий тилга шеърий шаклда таржима қилингани саноқли. Шулардан бири “Абваб тасриф манзума” асаридир. У уч қисмдан иборат. Асар ҳақида 2014 йилда нашрдан чиққан “Ўзбек тилидаги тошбосма китоблар каталоги” китобида қуйидагича маълумот келтирилади: Биринчи китоб 3410/1 инвентар рақам билан сақланувчи اول علم …
БатафсилҚирғизистонлик уламолар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлишди
Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир хожи Ракиев бошчилигидаги делегация аъзолари бугун, 20 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Дин ишлари бўйича давлат …
БатафсилБУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ НАСАБИ ВА АВЛОДЛАРИ ТАҚДИРИ
Мусулмон жамиятида алоҳида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган хонадонлар (сакрал оилалар) доимо сиёсий ва маданий-маънавий ҳаётда муҳим роль ўйнаб келган. Ўтмишда нафақат Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг тўғридан-тўғри авлодлари бўлмиш саййидлар балки чорёрлар авлодлари сифатида насаб ва ҳасабга эга хўжалар ҳам кўп имтиёзлардан фойдаланган. Айниқса, ислом оламида юксак ҳурматга сазовор бўлган Абу Бакр Сиддиқ …
Батафсилالكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)
№ inv. MR 1/VII Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида …
БатафсилКУН ҲАДИСИ
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.
БатафсилИЛМ ОЛИШ ФАЗИЛАТИ
Илм олиш динимизда энг улуғ ибодатлардан саналади. Чунки банда илм воситасида Раббини танишга, У Зотнинг фарзларини бажаришга, шунингдек, барча мавжудотларга тааллуқли ҳақларни адо этишга муваффақ бўлади. Бирор дин илм олишга исломчалик тарғиб қилмайди. Ислом жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга ҳам катта эътибор қаратади. Ўқиш илмнинг калитидир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу …
Батафсил“МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари, Марказ илмий ходимлари ҳамда Ҳадис илми олий мактаби талабалари иштирок этди. Тадбирни Марказ директорининг …
Батафсилحركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)
№ inv. MR 116/III Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





