№ inv. MR 1/VII
Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 329б).
Асар боши (в. 329б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …
Асар сўнги (в. 353б) :
… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد ما احذف و المفتوحة ما قبلها تقلبا الفا
Библиография : GAL I, 303 ; SB I, 531 ; VOHD № 280 ; СВР I, № 407; СВР VI, № 4383; Халидов, № 7081-7137;Туркестон, № 88-92 ; Нукус № 96-97.
Колофон (в. 353б) :
تمت الكتاب بعون ملك وهاب
Настаълиқ. 25 варақ. (в. 329б-353б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´65 mm. ; варақ ўлчами: 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : қўлёзманинг дастлабки муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.