№ inv. MR 274/ III Муаллифи – номаълум. Фиқҳ. Асар савол-жавоб шаклида ёзилган бўлиб, намоз ўқиш тартиби, Имом Абу Ҳанифа мазҳаби бўйича намоз, таҳорат шартлари далиллар билан келтирилган. Шунингдек, асарда таҳорат сувлари, қудуқ, ўт ёнғинидан зарар кўриш ва бошқа шаръий ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 25а). Асар боши …
БатафсилЁшлар маънавияти ва диний эркинлик мавзусида самимий мулоқот
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Хожа Бухорий” ўрта-махсус ислом таълим муассасасида талабалар иштирокида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун – келажагимиз гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ж.Жумаев, Т.Эвадуллаев ва У.Муҳаммадиев мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, аждодларимизнинг бой илмий меросини асраб-авайлаш …
БатафсилҚўлёзмаларни ўрганиш, илмий ҳамкорлик ва тажриба алмашуви
Германиянинг Фридрих-Александр номидаги нуфузли Эрланген–Нюрнберг университети (FAU Erlangen–Nürnberg) профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат делегация 7 октябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Зиёрат доирасида икки муассаса ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ислом цивилизацияси ва илм-фани меросини ўрганиш, шунингдек, қўлёзмалар билан ишлаш борасидаги илмий тажриба ва ютуқлар бўйича фикр алмашилди. Шу …
БатафсилЎзбекистон тажрибаси: ислом маърифати ва халқаро ҳамкорлик
Индонезиянинг нуфузли нашри – “Kalimantan Post” интернет газетасида 2025 йил октябрь ойида бош муҳаррир Эка Шанти Рофи хонимнинг “IBISRC Gelar Kolaborasi Kelas Dunia, Termasuk Indonesia” (“Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқаро ҳамкорлик дастурларини амалга оширмоқда, Индонезия ҳам қўшилди”) сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (IBISRC) фаолияти, …
БатафсилГўзал хулқ – маънавиятнинг бош таянчи
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва мазкур олий таълим даргоҳининг институт профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Ислом – гўзал одоб ва олий хулқлар манбаи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишни институт раҳбарияти очиб, ёшларни маънавий баркамоллик сари етаклаш, диний бағрикенглик ва …
БатафсилМотуридийлик: Илмий меросдан маънавий барқарорлик сари
Самарқанд давлат университети ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Самарқанд археология институти, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамкорлигида 4-5 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Имом Мотуридий таваллудининг …
Батафсилشرح فقه كيدانى (Шарҳ Фиқҳ Кайдоний)
№ inv. MR 274/II Муаллифи. Хожа Муҳаммад Порсо (Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳофиз ал-Бухорий (1345 й. Бухоро — 1419 й. Мадина)). Фиқҳ. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарини Хожа Муҳаммад Порсо томонидан қилинган форсча таржима ва шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни …
БатафсилШарқ ва Ғарб олимларини бирлаштирган анжуман
Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида ташкил этилган халқаро анжуман 3 октябрь куни ўз ишини давом эттирди. Анжуманнинг иккинчи кунида асосий эътибор Осиёдаги исломий қўлёзмалар ва Қуръон …
БатафсилЎзгаларни мажбуран динга киритиш ҳақида Қуръони каримда нима дейилган?
Tas-ix:
БатафсилҚуръон, тил ва маданият: Самарқандда халқаро илмий мулоқот майдони
2 октябрь куни Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Неаполь Шарқшунослик университети ва ERC-SYNERGY EuQu (“Европа Қуръони”) лойиҳаси ҳамкорлигида “Дин ва кўптиллилик: Европа ва Осиё жамиятларида Қуръон ва исломий адабиётларнинг ёйилиши” мавзусида халқаро анжуман бошланди. Тадбирнинг очилишида Марказ директори Шовосил Зиёдов, Италиянинг Неаполь университети ректори Роберто Тоттоли ва Павия университети …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz