Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 484/V

Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 146б).

Асар боши (в. 146б) :

بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت پيغمبر دليل هدا

بشنو اين چند بيت تاكردى      مطلع بر قواعد قرا  …

Асар сўнги (в. 147б) :

… بهر عبد الرؤف كردم نظم     بعنايت خضرت مولى

تاشود مستفيد از ين ابيات    حق رسانيد بمقصد اعلا

Библиография :  СВР IV, № 2960 ; Кина № 3282-3326 ; Нукус, № 8.

Настаълиқ. 2 варақ. (в. 146б-147б) ; 17 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 200´125 mm. ; варақ ўлчами : 265´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 484/ II Муаллиф – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ …