Home / АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ БЎЛИМИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ БЎЛИМИ

Бўлимнинг вазифалари:

– ислом динига оид илмий, тарихий-маданий ва маънавий-маърифий мерос салоҳиятини, шу жумладан, қўлёзмалар ва архив фондларида сақланаётган манбаларни ҳисобга олган ҳолда, чуқур ўрганиш ва тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида, хусусан, Internetда эълон қилишни ташкил этиш;
– барча АКТ техник қурилмалари ишини назорат қилиш, ҳолатини таҳлил этиш, носозликларини бартараф қилиш;

– бўлимлардан дастурий ва техник носозликлар ҳақида тушган маълумотлар асосида камчиликлар сабабларини таҳлил қилиш ва уларни тезкор бартараф этиш;

– носозликларни тезда бартараф этиш учун керакли зарурий эҳтиёт қисмлар заҳирасини ташкил қилиш;

– дастурий таъминот заҳирасини ташкил қилиш;

– маълумотлар базаси ва Internet ресурсларидан ходимлар фойдаланишини ташкил қилиб, ишнинг боришини назоратга олиш;

– компьютерлар қувватини ошириш муаммоларини ҳал қилиш;

– Марказда ишлатилаётган барча дастурий тизимларни таҳлил қилиш, уларни мақсадга мувофиқ ва иш жараёнини инобатга олган ҳолда қайтадан тарқатишни ташкил қилиш таклифларини ишлаб чиқиш;

– Марказ илмий муҳити эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янги дастурий тизимларни келтириш, ўрнатиш ва ходимларни улардан фойдаланишга ўргатиш;

– вируслардан сақланиш, электрон тизимларга раҳна солувчи бошқа таҳдидларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

– ички алоқа тармоғини таҳлил қилиш, кенгайтириш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

– компьютерлараро ахборот алмашуви юқори савияда амалга ошиши учун корпоратив тармоққа боғланган компьютерлар сонини ошириш таклифларини ишлаб чиқиш;

– ички алоқа тармоғини эҳтиёж ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш ва кенгайтириб бориш;

– жаҳон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланишни ташкил қилиш учун Internet тармоғига чиқиш имкониятларини ошириш, Марказ веб-ресурсларидан фойдаланадиган талаба, аспирант ва профессор-ўқитувчилар сафини кенгайтириш;

– коммуникацион, дастурий ва техник муаммолар ҳақида марказ раҳбариятига вақтида ахборот бериб бориш;

– Марказни бутун дунёга танитишни мақсадидан келиб чиққан ҳолда расмий сайтни такомиллаштириш;

– Марказ кутубхонасини янги нашрдан чиққан китоблар билан бойитиш ва уларнинг электрон нусхасини тайёрлаш;

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг расмий веб-сайти – www.bukhari.uz Марказ ташкил этилгандан буён фаолият юритиб келмоқда. Сайтимизга шу вақтга қадар  4325 та маълумот жойлаштирилди.
Булар:
1. Мақолалар – 878

  1. Янгиликлар – 1400
  2. Ҳадислар – 124
  3. Алломалар – 328
  4. Видеолавҳалар – 265
  5. Аудиолавҳалар – 49
  6. Фотолавҳалар – 276
  7. Қўлёзма фонди – 214
  8. Халқаро алоқалар – 124
  9. Кутубхона – 118
  10. Китоблар – 92
  11. Анжуманлар – 1 та
  12. Журнал – 12
  13. Ҳикмат(инфографика) 377 та
  14. Музей 61 та
  15. СОҒЛОМ ТУРМУШ САРИ 6 та

Бундан ташқари, сайтда кутубхона очилган бўлиб, унда жами 7345 дона китоблар мавжуд. Шундан 6000 донаси Имом Бухорий халқаро маркази томонидан тақдим этилган. “Ҳилол”, “Китоблар олами” ва Ғафур Ғулом номидаги нашриётлардан жами 1165 дона янги китоб харид қилинган. Улар турли мавзуларда оид бўлиб, энциклопедия, фалсафа, психология, дин, сиёсат, иқтисод, ҳуқуқ, ҳарбий билим, журналистика, педагогика, этнография, тилшунослик, ботаника, техника, медицина, санъат, адабиётшунослик, тарих, бадиий адабиёт, спорт каби соҳаларни қамраб олган.

Ҳадя сифатида олинган китоблар сони 200 донани ташкил этади.

Шунингдек, мазкур маълумотлар телеграммда – @bukhariuz, facebookда – bukhari.uz, твиттерда – @www_bukhari_uz, инстаграмда – bukhari.uz, mover.uzда imambukhari видео-канали каби ижтимоий тармоқларда ҳам бевосита жойлаштирилди.

Бўлимда 5 киши фаолият олиб боради.

Узақов Зафар Баходирович
Туғилган йили: 09.05.1986
Маълумоти: олий, Тошкент ислом университети, ихтисослиги – информатика ва ахборот технологиялари
Лавозими: бўлим бошлиғи
E-mail: uzb.zaf@mail.ru
Тел.: +99866 240 2024/ Моб.: +9893 350 2834
 
2 та техник ходим ва кутубхоначи