Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قصص الانبياء (Қисос ал-анбиё)

قصص الانبياء (Қисос ал-анбиё)

 № inv. MR 73/II

 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.).

 Қисса. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар пайғамбарлар ҳақидаги қиссалардан ҳикоялар мажмуаси ташкил топган бўлиб, Одам алайҳиссалом қиссаси билан бошланиб, охирги замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар шеърий услубда баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 54а) :     

 

بو شعنين پايده يغلار ايتور ايردى اول نبى          صيقلي اينه عالم نشانم كيلمدى

بيلينك القصة اول يعقوب افكار                        اوشل منزليده زار ناجار ياتى …

 Асар сўнги (в. 299б) :

… قولى جنگده كوزى ایرچد تغیانده                    اولدين تا اخر اول قرانده

 Библиография: СВР  IV, № 2801; Blochet, arabes I, 361-365; Рьё I, 143 . Kat. I.R, I,  № 421, 937.

 Настаълиқ. 246 варақ. (в. 54а-299б); 15 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 200´100 mm.; варақ ўлчами: 270´150 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова: яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажралиб, варақлари титилиб, муқоваси, варақлари намдан зарарланган.    

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …