Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مختصر در بيان التجويد والترتيل (Мухтасар дар баён ал-тажвийд ва ал-тартийл)

مختصر در بيان التجويد والترتيل (Мухтасар дар баён ал-тажвийд ва ал-тартийл)

№ inv. MR 131/IV

Муаллиф – номаълум.

Тажвид. Асарнинг аввалида тажвид илмининг зарурати ва фойдалари Қуръон оятлари ва ҳадислар билан ёритилган. Асарда тажвид қоидалари (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва мисол тариқасида Қуръони каримдан оятлар келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 37б).

Асар боши (в. 37б) :

الحمد الله الذى نور قلوب العارفين بحقيقة الايمان واعلم العلماء حقايق الفرقان …

Асар сўнги (в. 109б) :

… جهار كلمه است ونه صد نحاه نه حروف است ودو ركوع است

Колофон (в. 109б) :

الله اعلم

Настаълиқ. 63 варақ. (в. 37б-109б) ; 110 бўш варақ ; 85-97 варақларнинг ярим қисми йиртилган ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллар қизил сиёҳ билан ажратилган ; матн қизил рамка ичига олинган ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´85 mm. ; варақ ўлчами : 195´120 mm.;  варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари йиртилган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …