Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдовга АҚШ Тинчлик институтидан мактуб келди. Унда бундай дейилади:
«Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори
доктор Шовосил Зиёдовга
Ҳурматли доктор Зиёдов,
Ўзбекистонга бу галги сафарим чоғида Сиз билан учрашганимдан ғоят мамнунман. Диний бағрикенглик ва тотувлик жамиятдаги тинчлик-осойишталикнинг бош омилидир ва мен Имом Бухорий маркази томонидан бу муҳим масала юзасидан амалга оширилаётган ишлардан хабар топиб, катта таассуротга эга бўлдим. Ажойиб сафар ва бизга кўрсатилган самимий меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдираман.
Қачонки Вашингтонга келсангиз, Сизни институтимизда қабул қилишдан мамнун бўламиз. USIP Сизларнинг янада тинч ва фаровон дунё барпо этиш борасидаги қарашларингизни илгари суриш учун кучли платформа бўлиб хизмат қилишга тайёр ва мен, худди бизга кўрсатилгандек, Сизга самимият ва меҳмондўстлик намойишини такрорлаш ниятидаман.
Камоли эҳтиром ила,
Нэнси Линдборг,
USIP президенти» (босма мактуб)
«Самимий меҳмоннавозлик учун кўп раҳмат! Самарқандда Сиз билан учрашганимдан жуда мамнунман ва келгусида Вашингтонга (DC – Колумбия округи) ташриф буюрсангиз, бизнинг ҳам меҳмонимиз бўласиз, деган умиддаман. Менинг номимдан ва институтимиз жамоаси номидан юбораётган расмий мактубимни қабул қилгайсиз.
Омад ва муваффақиятлар тилаб,
Нэнси
Нэнси Линдборг,
USIP президенти» (ёзма мактуб)