Ҳасандан ривоят қилинади:
“Маъқил ибн Ясор вафот этадиган касаллик билан бетоб бўлиб ётган эди. Касаллиги оғирлашиб қолган вақтда уни кўргани Ибн Зиёд уйига борди. Унинг олдига ўтирган пайтда, Маъқил: “Албатта, мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам-дан эшитган ҳадисни айтиб бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ким бир қавмга бошлиқ бўлса-ю, у қўл ости-дагиларга насиҳат қилмаса, Аллоҳ унга жаннат-нинг ҳидини ҳам ҳаром қилади. Ваҳоланки, унинг ҳиди юз йиллик масофадан келиб туради”, – дедилар”, – деди. Шунда Ибн Зиёд: “Бу кундан олдин нимага менга ҳадисни айтмагансиз”, – деди. У (Маъқил): “Мен бугунги аҳволимда бўлма-ганимда, сенга ҳадисни айтмаган бўлардим”, – деди”. (Марфуъ ҳадис).
Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.
ИБХИТМ Матбуот хизмати