Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / АҚШ делегациясининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи

АҚШ делегациясининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган АҚШнинг Глобал ҳамкорлик институти фахрий президенти К.Сайл бошчилигидаги делегация 18 сентябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф дастурига мувофиқ, делегациянинг бир гуруҳ аъзолари 2018 йил 18-сентябр куни Самарқанд шаҳрига қилинган ташрифи давомида Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ш.Қулматов ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасига ҳам ташриф буюрдилар. Меҳмонлар ташриф чоғида мажмуа билан танишиб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилишди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг янги биносига ташриф буюриб, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди. Меҳмонларга Марказ илмий котиби Б. Турсунов ва Нашрлар бўлими бошлиғи О. Муҳаммадиев ҳамроҳлик қилиб, Марказнинг ташкил топиши, мақсад ва вазифалари ҳамда истиқболли режалари ҳақида сўзлаб бердилар.

Шунингдек, меҳмонлар Ҳадис илмий мактабига ҳам ташриф қилиб, мактаб биносида яратилган қулай шарт-шароитлар билан танишдилар ҳамда амалга оширилган ишларни юқори баҳоладилар.

Шу билан делегациянинг Имом Бухорий мажмуасига ташрифи ўз якунига етди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
матбуот хизмати
Зафар Узақов (сурат)

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …