Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Лорд Муҳаммад Илтоф Шайх Буюк Британиядаги муассасалар билан ҳамкорлик учун робита бўлади

Лорд Муҳаммад Илтоф Шайх Буюк Британиядаги муассасалар билан ҳамкорлик учун робита бўлади

“Ўзбекистон маданий мероси” ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган “Асрлар қаъридан таралган ёғду” мавзуидаги халқаро конференцияда Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси, Консерватив мусулмонлар форуми раиси Муҳаммад Илтоф Шайх ҳам қатнашди ва маъруза қилди. Ўша куни Марказ раҳбарияти билан музокара ўтказилиб, ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Лорд қатор оммавий ахборот воситаларига интервьюлар берди.


Яқинда Лорд Муҳаммад Илтоф Шайх Марказга мактуб йўллаб, ўзи ва рафиқаси Гули Шайхга кўрсатилган самимий меҳмоннавозлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.
«Марказга таклиф этганингиз ва юксак эътиборингиздан бошимиз кўкка етди. Конференция туфайли Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишганим, сизлар билан дўстлашганимдан ғоят мамнунман.
Буюк Британия Парламенти ва бошқа жойларда Ислом дини тамойиллари тўғрисида маърузалар қилган пайтларим Марказни ҳам эсга оляпман.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бутун дунёга ҳадис ва маърифатли Ислом дини тамойилларини ёйиш учун платформа вазифасини бажарадиган муассаса ҳолига келмоқда.
Консерватив мусулмонлар форуми асосчиси ва раҳбари сифатида Марказ билан Лондондаги Марказий масжид ва Ислом маданияти маркази ўртасида ҳамкорлик учун робита вазифасини ўташга тайёрман. Хусусан, сизнинг муассасангизда Ислом маданияти маркази Бош директори доктор Аҳмад Ал-Дубайан билан учрашув ташкил қилиш ниятидаман.
Чуқур эҳтиромим ва ташаккуримни қабул қилгайсиз» , дейилади Лорднинг мактубида.

ИБХИТМ
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …