Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

№ inv. MR 224/I

Муаллиф. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.).

Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб, мантиқ илмига оид турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: Араб.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

قال و رتبته على مقدمة و ثلث مقالات و خاتمة اقول الرسالة مرتبة على مقدمة و ثلث مقالات و خاتمة اما المقدمة ففى ما ماهيته منطق …

Асар сўнги (в. 95б) :

مطلوبا بالرهان لان الاجزاء بنية الثبوت شىء و لكن هذا ما اردنا ايراده فى هذه الاوراق والصلوة على افضل البشر على الاطلاق

Колофон (в. 95б) :

تم الكتاب و الله اعلم تم

Настаълиқ. 95 варақ. (в. 1б-95б ) ; +01-03а хаттот машқи ; 96а бўш варақ ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 150´70 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, бахмал мато билан қопланган, шарқ муқоваси. босма нақшли, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …