№ inv. MR 60/IV
Муаллиф. Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий (ваф. 536/1141 й.).
Фиқҳ. Муаллиф – Ҳисомиддин Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий. Салжуқий Санжар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр бош муфтийси бўлиб, “Садр ал-Шаҳид” номи билан аталади. Аллома Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим бўлган. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг фиқҳ илми Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалар таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 115б).
Асар боши (в. 115б) :
تبا رك الذى خلق الموت والحياة ليبلوكم المكلفين انهم احسن عملا وقدر البعث النشور ليجزى الذين احسنون بالحسن …
Асар сўнги (в. 125б) :
… الحمد لله اولا وآخرا الهم اختم لى بالخير احشرنى في زمرة اهل العلم والصلاح والخير
Библиография : СВР IV, № 3057.
Колофон (в. 125б) :
تمت الرسالة المنسوبة الى محقق العلوم وصدقو الفنون آخوند ملا محمد طاهير طشكندى جزك الله خير الجزاء
Хаттот (в. 125б) : Охун Мулло Муҳаммад Тоҳир Тошкандий.
Настаълиқ: 11 варақ. (в. 115б-125б) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамкага олинган ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´70 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турунджва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, айрим варақлари йиртилган, намдан зарарланган.