Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 204

Муаллиф.Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.)

Қисса.Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар тўрт халифа – Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумларнинг васфлари билан бошланиб, давомида Одам алайҳи-с-саломнинг яратилиши, Яқуб алайҳи-с-салом, Юсуф ва Зулайҳо қиссалари, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақида тарихий ҳикоятлар, ҳазрати Али ибн Абу Толибнинг фазилатлари, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб-уқубатлари ва имом Ҳусайнни Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси баён этилган. Шунингдек, асарда Сайқалийнинг “Султонидин айрилмасун” радифли шеъри ва бошқа қитъалари келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқимадан иборат.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1а).

Асар боши(в. 1а):

… كيليب ارقاسيدين برنيزه اوردى       يقيلدى يوز بيلان تفراقه حوردى …

Асар сўнги(в. 248б):

… ديدى اول قل منكا حد بولميش اصلا    بولرني تاره مؤين ازكني تاره …

Библиография: Kat. I.R, I, № 394-397, 845 ; А.Навоий, № 83.

Настаълиқ. 248 варақ. (в. 1а-248б); 139 варақ яримта ; 15 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора ; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 188´95 mm. ; варақ ўлчами: 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : малла рангли картон, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …