Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ибн Халдун университети билан илмий ҳамкорлик истиқболлари

Ибн Халдун университети билан илмий ҳамкорлик истиқболлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиевнинг Туркия Республикасига амалий сафари доирасида Истанбул шаҳридаги Ибн Халдун университети Ислом илмлари факультети декани, профессор доктор Сердар Демирел билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ислом илмларини тадқиқ этиш, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш, халқаро илмий анжуманлар ташкил этиш, олимлар ва тадқиқотчилар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда ёш мутахассисларнинг илмий салоҳиятини ошириш борасидаги имкониятларга эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, ислом цивилизацияси тарихига оид илмий меросни холис ва чуқур тадқиқ этиш ҳамда ушбу соҳадаги илмий натижаларни халқаро илмий ҳамжамиятга етказиш муҳим аҳамиятга эга.

Учрашув ўзаро тажриба алмашиш ва келгусидаги илмий алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашиш билан якунланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қўлёзмалар тадқиқида ҳамкорлик янги босқичда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиевнинг Туркияга амалий …