Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Маънавий таҳдидларга қарши илмий асос: Навоий инновациялар университетида мулоқот

Маънавий таҳдидларга қарши илмий асос: Навоий инновациялар университетида мулоқот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий вилояти бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар туркуми Навоий инновациялар университетида давом эттирилди.

Навбатдаги учрашувда Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаев бугунги кунда ёшлар онги ва маънавиятига қилинаётган хуружлар ва уларга қарши туришнинг илмий-маърифий асослари ҳақида сўз юритди. Асосий эътибор ахборот хуружлари авж олган ҳозирги шароитда талабаларда соғлом дунёқарашни шакллантириш ва ҳар қандай маълумотни таҳлилий қабул қилиш кўникмасини ривожлантиришга қаратилди.

Тарғибот тадбири давомида жаҳолатга қарши жаҳолат билан эмас, балки юксак тафаккур ва илм-маърифат билан курашиш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди. Т.Эвадуллаев Марказ томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқотларнинг мазмун-моҳияти, алломаларимизнинг бой мероси ёш авлод учун мустаҳкам нажот маёғи бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, унинг нурига интилганлар йўлдан адашмайди.

Мулоқот якунида ёшлар учун аждодлар мероси шунчаки фахрланиш воситаси эмас, балки кундалик ҳаётда дастуруламал бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ёшлар маънавияти – мафкуравий иммунитет асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий вилояти бўйлаб режалаштирилган учрашувларнинг навбатдагиси Навоий давлат университетида …