Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قصيدة البردة (Қасида ал-бурда)

قصيدة البردة (Қасида ал-бурда)

№ inv. MR 464/III

Муаллиф. Абу Абдуллоҳ Шарофиддин Муҳаммад ибн Саид Мисрий Бусирий(ваф. 694/1294 й.).

Тасаввуф. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)га бағишланган бўлиб, унда тасаввуфий-ирфоний равишда Муҳаммад (с.а.в.)нинг мадҳлари 63 байтда ўрин олган. Қасидани баъзи касалликларга дам солиш учун ҳам ўқиганлар.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 28б):

Асар боши (в. 28б) :

امن تذكر جيران بذى سلم              مزجت دمعا جرى من مقلة بدم …

ام هبت الريح من تلقاء كاظمة            واومض البرق فى الظلماء من اضم

Асар сўнги (в. 48б) :

…ما رنخت عذبات البان ريح صبا       و اطرب العيس حادى العيس بالنغم

Библиография :  СВР II, № 944-969 ; GAL I, № 264-265.

Настаълиқ. 21 варақ. (в. 28б-48б) ; 28а бўш варақ ; баъзи варақлардаги матн орасида изоҳ, шарҳ ва таржимаси бор ; 48б, 49а варақларда дуо, саловат, қасиди мутабаррик бор ; 8 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; муҳум сўзлар қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´65 mm. ; варақ ўлчами : 245´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, олд муқоваси ва таякиси жойидан кўчган, варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الحاشية على العقائد العضدية (Ал-Ҳошия аъла ал-ақоид ал-Азидийя)

№ inv. MR 468/II Муаллиф. Инаятуллоҳ ибн Неъматуллоҳ Қозий Ҳанафий Бухорий (1780-1857 й.) Ақоид. Аштархонийлар …