Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قصيدة معظمه (Қасида муъззама)

قصيدة معظمه (Қасида муъззама)

№ inv. MR 464/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Мулло Шеър Муҳаммад Шерозий (в. 5б).

Тасаввуф. Асарда қодирия тариқатининг асосчиси Абдулқодир Жийлоний ва тасаввуф ривожига улкан ҳисса қўшган машҳур машоихлар ҳақида қисқача маълумотлар келтириб ўтилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 5б).

Асар боши (в. 5б) :

الحمد لله الذى نور بنور معرفة صدورالعارفين من اوليائه واحرق قلوب العاشقين بنارالعشق …

Асар сўнги (в. 27б) :

اللهم طهرنى بذكرك ونورقلبى بنور معرفتك ودرد خير هفت بار آية الكرسى بخواند و بروح برستكر بخشدوالله اعلم…

Колофон (в. 27б) :

تمت

Настаълиқ. 23 варақ. (в. 5б-27б) ; 5а бўш 4 варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; муҳум сўзлар қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´70 mm. ; варақ ўлчами : 245´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, олд муқоваси ва таякиси жойидан кўчган, варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

صرف عاشقان (Сарфи ошиқон)

№ inv. MR 462/ХIII Муаллиф. Муаллифи номаълум. Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Араб тилида …