Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / سلسله شريفه (Силсилаи шариф)

سلسله شريفه (Силсилаи шариф)

№ inv. MR 464/I

Муаллиф. Муаллифи номаълум.

Тасаввуф. Асарда Нақшбандия ва Чистия тариқатларининг силсиласи берилган. Ушбу силсила пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га бориб етган. Шунингдек, рисолада тасаввуф ривожига улкан ҳисса қўшган машҳур олимлар ҳақида қисқача маълумотлар ва ижозатнома ҳам келтириб ўтилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

سلسله شريفه حضرات نقشبنديه قدس الله اسرار باسم من حضرت محمد مصطفى صلى الله عليه وسلم حضرت ابابكر صديق رضى الله تعالى عنه …

Асар сўнги (в. 4а) :

… حضرت شيخ محمد فضل الله بن عامل الحسنات النوادر حضرت شيخ عبدالقادر قدس الله اسرار باسم …

Колофон (в. 4а) :

تمت

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 1б-4а) ; +01, 1а варақларда фароизга оид асалалар бор ; 2б варақда икки муҳрнинг сурати елим билан ёпиштирилган ; 4 варақда ижозатнома бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; муҳум сўзлар қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´60 mm. ; варақ ўлчами : 245´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, олд муқоваси ва таякиси жойидан кўчган, варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 462/ХI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили …