Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 462/ХII

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 345б).

Асар боши (в. 345б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على  خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة…

Асар сўнги (в. 358а) :

… نحو رحمة رحمة واحدة و دخرجت دخرخة واحدة والفعلة بالكسرلنوع الفعل يقول حسن الطعمة والجلة محمدلله الكريم على الاتمام

Библиография : Ahlwardt VI, № 6876 ; GAL I, 283 ; SB I, 498 ; Стори III/1, p. 172 ; СВР I, № 412 ; Халидов 7850-7891 ; Нукус № 103-104 ;Туркестон, № 103-106.

Колофон (в. 358а) :

تمت فى سنه ١٢٨١ تم تم تم

Кўчирилган сана (в. 358а) : 1281/1864-65 й.

Настаълиқ. 14 варақ. (в. 321б-345а) ; баъзи варақларнинг ҳошиясида изоҳлар бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´55 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 462/VIII Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 …