Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 462/IХ

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 301б).

Асар боши (в. 301б) :

حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 308а) :

… و تنصب المعدود و منفردا منكرا فى غير ذلك كقولك احد عشر درهما و عشرون درهما و تسعون دينارا

Библиография :  GAL SB I, 511 ; СВР I, № 424-427 ; Халидов, № 8010-8020 ; Туркестон, № 83-86 ; Нукус, № 95.

Колофон (в. 308а) :

تمت تم تم تم تم

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 301б-308а) ; 301а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´55 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, аксар варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مراح الارواح (Мароҳ ал-арвоҳ)

№ inv. MR 462/V Муаллиф. Аҳмад ибн Али ибн Масъуд (ваф. 738/1338 й.). Грамматика. Асар араб …