Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мурожаатномани ўрганиш жараёнида навбатдаги мавзу

Мурожаатномани ўрганиш жараёнида навбатдаги мавзу

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабида ташкил этилган махсус ўқув курси доирасида миллий юксалишнинг ижтимоий-иқтисодий асосларини ўрганиш давом этмоқда. Курснинг навбатдаги амалий машғулоти “Касбларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори архитектурасини яратиш” мавзусига бағишланди. Мазкур дарсни Марказ илмий ходими Усмонхон Муҳаммадиев олиб борди.

Машғулот давомида Президент Мурожаатномасида инсон капиталини ривожлантириш, аҳолини замонавий ва истиқболли касб-ҳунарларга ўқитиш ҳамда меҳнат бозорининг сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантириш борасида илгари сурилган ташаббуслар чуқур таҳлил қилинди. У.Муҳаммадиев бугунги глобаллашув ва рақамлаштириш даврида анъанавий иш ўринларининг трансформацияси ҳамда “келажак касблари” учун зарур бўлган кўникмаларни эгаллашнинг ҳаётий заруратига алоҳида тўхталди.

Машғулот якунида тингловчилар Мурожаатномада белгиланган ушбу устувор вазифаларни ўрганиш талабаларда мамлакатда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг инсон қадри билан боғлиқ моҳиятини англашга ҳамда меҳнат бозоридаги замонавий ўзгаришларни илмий асосда баҳолашга хизмат қилишини эътироф этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мурожаатномада ифодаланган иқтисодий юксалишнинг илмий ва маънавий асослари ўрганилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактаби талабалари учун ташкил этилган махсус ўқув …