Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / فرض عين (Фарзи айн)

فرض عين (Фарзи айн)

№ inv. MR 481/III

Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Асар ҳар бир мусулмонга шариат аҳкомларидан фарз қилинган қирқта амал ва унга тааллуқли масалалар баён этилган. Асар ўрта асрларда кичик ёшдаги болаларнинг мактабда ўқиладиган дарсликларидан бири бўлган. Шунингдек, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта ҳадиси ва уни ўқиш хислатлари зикр этилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 88б).

Асар боши (в. 88б) :

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسوله محمد وآله وأصحابه اجمعين لا إله إلا الله …

Асар сўнги (в. 89б) :

… اعيان بر همه مؤمنان فرض عين است مستحكم و موفق كناد آمين و رب العالمين

Библиография : Кина, № 3035-3057.

Настаълиқ. 2 варақ. (в. 88б-89а) ; 19 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қора сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´110 mm. ; варақ ўлчами : 255´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : Олд ва орқа муқовасининг чеккалари емирилган. Варақларини мағор босган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح تصريف الافعال (Шарҳу тасрийф ал-афъол)

№ inv. MR 484/III Муаллиф – номаълум. Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV …