Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Малазияда ўтказилаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

Малазияда ўтказилаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

2018 йил 1-июль куни Малазия Республикасининг Нилай шаҳрида “Arab Researcher ID” халқаро илмий форум ва Малазия ислом илмлари университети ҳамкорлигида 1-2 июлъ куни ўтказилиши режалаштирилган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” бошланди.

Конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Ш. Умаров “Мовароуннаҳрлик машҳур муҳаддислар ва уларнинг илмий мероси” ва Марказнинг халқаро бўлими мутахассиси Б. Амонов  “Ўзбекистонда қўлёзмаларни ўрганилиши ва бу соҳага қаратилаётган эътибор” мавзуси тўғрисидаги илмий мақолалари билан иштирок этмоқда. Мазкур халқаро конференцияда Малазия, Саудия Арабистон,  Қувайт,  Бирлашган Араб амирликлари, Амон султонлиги, Тунис, Яман, Ироқ, Ливия, Фаластин ва Жазоир каби 20 дан ортиқ араб давлатларидан қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар бўйича олимлар, профессор ва соҳа мутахассислари иштирок этмоқдалар.

2018 йил 1 июль куни “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ўз ишини бошлади. Анжуманни  Малазия ислом илмлари унверситети профессори, мазкур конференция раиси Нажм Абдураҳмон кириш сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, Саудия Арабистони “Подшоҳ Малик Абдулазиз университети қўлёзмалар фонди мудири, Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муниф ва Қувайт Араб очиқ унверситети профессори Муҳаммад Ҳассан Тайёнлар халқаро анжуман иштирокчиларига табрик сўзларини билдиришди.

Анжуман ўтказилишидан мақсад бугунги кунда қўлёзмаларни ўрганиш, сақлаш ва улар устида тадқиқотлар олиб боришнинг аҳамияти ва бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

 

Check Also

“Жаҳон фалсафа куни”га бағишланди

21 ноябр куни Ўзбекистон Файласуфлари ассоциацияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Alfraganus университети ҳамкорлигида …