Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Амир Темур – буюк давлат ва сиёсат арбоби”

“Амир Темур – буюк давлат ва сиёсат арбоби”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида 9 апрель – Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан “Амир Темур – буюк давлат ва сиёсат арбоби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ж.Жумаев ва Б.Маҳмудов иштирок этди.

Тадбир давомида Амир Темурнинг ҳаёти, сиёсий ва ижтимоий фаолияти, саркарда давридаги илм-фан, маданият ҳамда таълим ривожи ҳақида сўз юритилди. Ўзбек миллий давлатчилиги тараққиётида темурийлар даврининг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти ҳақида тушунча берилди. Бобокалонимизнинг адолатпарварлик, ҳалоллик, мардлик ва ватанпарварлик фазилатлари мадҳ этилди. Ёш авлод маънавий дунёқарашини оширишда Амир Темурнинг маънавий мероси, хусусан, “Темур тузуклари”нинг ўрни беқиёс  экани эътироф этилди. 

Талабалар ҳам ўз навбатида буюк саркарданинг ёшлик давридаёқ Қуръони каримни ёд олгани, тафсир, фиқҳ илмини чуқур ўргангани, шариат илмида олим бўлгани ҳақидаги билимлари билан ўртоқлашди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбир талабаларнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий дунёқарашини юксалтириш билан бир қаторда уларда буюк аждодларимизга бўлган юксак эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.   

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Истиқболли лойиҳалар муҳокамаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Биринчи Ренессанс даври ва Янги Ўзбекистонда диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган …