Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حضرت على قصه سى (Ҳазрати Али қиссаси)

حضرت على قصه سى (Ҳазрати Али қиссаси)

№ inv. MR 364/II

Муаллифи. Муаллифи номаълум.

Қисса. Асар назмда бўлиб, Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, шунингдек, кўрсатган қаҳрамонликлари баён қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси ҳам келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 81б).

Асар боши (в. 81б):

دين حمدينك نى اى خلاق عالم           يراتينك انس جين هم نسلى آدم …

Асар сўнги (в. 120а):

… جين يغلانك لار حق تعالى قبول قيلسون      قادر الله حالميزكا رحم ايلاسون …

Настаълиқ. 41 варақ. (в. 81б-120а) ; 120а-121а бўш варақ ; (2 устунлик шаклда) 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 245´150 mm. ёзилган варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси оддий картондан ишланган таякидаги чарм қўшиб тикилган. Айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

ديوان حكمت (Девони ҳикмат)

№ inv. MR 364/III Муаллифи. Хожа Аҳмад Яссавий (ваф. 562/1166-1167 й.). Шеърият. Асар Туркий Дашти Қипчоқ …